Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 63 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Кичик Оқмачит” маҳалласи мустақиллик байрамида янги бинода иш бошлади

×

 2021-09-01 03:59:20    132

PDF yuklash
Chop etish


Давлатимиз мустақиллигининг ўттиз йиллиги байрами арафасида Ўзбекистон тумани “Кичик Оқмачит” маҳалла фуқаролар йиғинининг янги биноси фойдаланишга топширилди.

Замонавий лойиҳалар асосида барпо этилган ва барча шароитларга эга ушбу маҳалла идораси нафақат МФЙ ходимлари, балки ҳудуднинг салкам 4000 нафарга яқин аҳолиси учун муносиб байрам туҳфаси бўлди.

Бинонинг очилиш маросимида вилоят ҳокимининг ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи Баходир Холиқов, туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев, туман ҳокими ўринбосари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Махмудахон Камоловалар иштирок этдилар.

Шунингдек, тадбирда маҳалла нуронийлари, ҳудуд ёшлари ва МФЙ раислари жам бўлдилар.

Маросимда сўз олган масъул раҳбарлар сўнгги йилларда мамлакатимизда маҳалла инстути фаолиятини янада ривожлантириш, уни энг халқчил тузилмага айлантириш борасида салмоқли ишлар амалга оширилаётганини таъкидладилар.

Намунавий лойиҳа асосида қисқа фурсатларда қурилиб, фойдаланишга топширилган фуқаролар йиғинининг янги биносида ходимлар ва маҳалла аҳолиси учун барча зарур шароит ва қулайликлар яратилган.

Маҳалла раиси, унинг ўринбосарлари ва профилактика инспектори учун алоҳида хоналардан ташқари, йиғин Кенгаши учун ҳам йиғилишлар зали барпо этилди. 

Замонавий қиёфадаги 2 қаватли бинонинг қурилишига “Ўрмонобод” кўп тармоқли фермер хўжалиги томонидан давлат-хусусий шериклик асосида 500 млн. сўм маблағ йўналтирилди.

Маълумот ўрнида эслатиб ўтиш жоиз, “Ўрмонобод” фермер хўжалиги раҳбари Муроджон Отажонов куни кеча давлатимиз раҳбарининг фармони билан “Шуҳрат” медали билан тақдирланди.

Қайд этилишича, мазкур маҳалла мажмуасида маҳалла аҳли ва ёшларига хизмат қиладиган қассобхона, косибчилик, тикув цехи каби яна бир қатор қўшимча лойиҳалар амалга оширилиши кўзда тутилган.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати