Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 71 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Обод қишлоқдаги обод боғчанинг очилиш маросими бўлиб ўтди

×

 2021-09-01 03:23:54    134

PDF yuklash
Chop etish


“Обод қишлоқ” давлат дастури асосида Ўзбекистон туманидаги “Кичик Оқмачит” маҳалла фуқаролар йиғинида кўплаб объектлар, йўллар ва аҳоли хонадонлари янги қиёфага кирмоқда. 

Ана шундай масканлардан бири, ҳудуддаги 42-давлат мактабгача таълим ташкилотида дастур асосида қурилиш-таъмирлаш ва кенг кўламли ободонлаштириш ишлари олиб борилиб, кичкинтойлар ихтиёрига топширилди. 

180 ўринли таълим биносининг фасад қисми тўлиқ таъмирланиб, эшик ва ромлар янгисига алиштирилди. Электр энергияси тизими ҳамда гуруҳ хоналари тўлиқ капитал таъмирланди. Мактабгача таълим масканида ёзги ошхона янгидан барпо этилиб, мавжуд 8 та ёзги болалар айвончалари жорий таъмирланди. Болажонлар учун чўмилиш ҳавзаси қурилиб, боғча ҳовлисининг 500 кв. метр майдонига брусчатка ётқизилди.

Таъкидлаш жоизки, таълим масканидаги асосий муаммолардан бири, ички канализация тизими ҳам тўлиқ таъмирланиб, бу борадаги масалага ҳам ижобий ечим топилди. 

Боғчани чинакам обод қиёфа касб этиши учун дастур асосида 375 млн. сўм маблағ сарфланди. 

Истиқлолимиз аёмининг 30 йиллиги арафасида мазкур муассасанинг ҳам очилиш маросими бўлиб ўтди. 

Унда иштирок этган Фарғона вилояти маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи Баҳодир Холиқов, туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев бошчилигидаги сектор раҳбарлари маҳалла аҳлини, ота-оналар ва боғча жамоасини мустақиллик байрами ва янгиланган бино билан табриклади. 

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати