Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 10 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Қораёзбобо” маҳалла фуқаролар йиғинининг капитал таъмирланган биноси фойдаланишга топширилди

×

 2021-09-01 00:29:40    64

PDF yuklash
Chop etish


Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги арафасида Ўзбекистон туманида яна бир маскан – “Қораёзбобо” маҳалла фуқаролар йиғинининг капитал таъмирланган биноси фойдаланишга топширилди. 

Шу муносабат билан ташкил этилган маросимда туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев иштирок этиб, ҳудуд аҳлини истиқлол айёми ва маҳалланинг янгиланган биноси билан самимий қутлади. 

МФЙ биносининг капитал таъмирлаш ишларига Ўзбекистон туманига бириктирилган вакил-Республика Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 100 млн. сўмлик ҳомийлик маблағи сарфланди. Масканни кўркам ва обод этишда аҳоли ташаббускорлиги ҳамда саҳоватпеша инсонларнинг кўмаги ҳам қўл келди.

Тадбир давомида “Уч авлод учрашуви” ҳамда маҳалла ёшлари ўртасида миллий кураш мусобақаси ўтказилди. 

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати