Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 16 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Республикада ғолиб "Ёш китобхон оила" Ўзбекистон туманида муносиб кутиб олинди

×

 2021-08-31 23:52:01    65

PDF yuklash
Chop etish


Аввал хабар берганимиздек, куни-кеча якунланган “Ёш китобхон оила" танловининг республика якуний босқичида Ўзбекистон туманилик Ниёзматовлар оиласи ғолибликни қўлга киритиб, Президент совғаси-“Спарк” автомашинаси соҳибига айланди.

Бугун пойтахтдан қайтган Зиё Нурсухлик Абдуллажон ва Умидахон Ниёзматовлар ўзи туғилиб ўсган қишлоқда тантанали кутиб олинди.

Кутиб олиш маросимида туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев, туман ИИБ бошлиғи Б.Нажмиддинов, Ёшлар ишлари агентлиги Фарғона вилоят бошқармаси бошлиғи М.Ғаниев, оиланинг яқинлари, маҳалла аҳли, кенг жамоатчилик вакиллари, оммавий ахборот воситалари ва блогерлар иштирок этди. 

Тадбирда сўз олган туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев бу йил мамлакатимизда ўтказилган китобхонлик танловларида Ўзбекистон туманилик китобсеварлар чуқур билим ва ўткир зеҳни билан бутун юртимизга донг таратганлигини қувонч билан таъкидлади. 

“Апрел ойида Мухаммадфозил Исмоиловни мана шундай катта қувонч, ҳис-ҳаяжон билан кутиб олган эдик. Мана бугун, унинг устози ва оиласини чексиз фахр-ғурур билан қарши олмоқдамиз. Бундай натижа, бир йилда давлатимиз раҳбарининг бир эмас, иккита бош соврини-“Спарк” автомобилларини тумандошларимиз қўлга киритганлиги, албатта барча тумандошларимизга ифтихор бағишлайди. Ниёзматовлар оиласининг ушбу ютуқни қўлга киритганлиги мустақиллигимизнинг 30 йиллиги арафасида рўй бергани эса, тўйга чинакам тўёна бўлди. Бу каби ютуқлар туманимиз учун бардавом бўлсин, китобхонларни тарбиялаган ота-оналарига, устозларига, маҳалла-куйга чексиз ташаккуримни билдираман”, деди туман ҳокими ўз сўзида. 

Шунингдек тадбирда сўз олган бошқа мутасаддилар, маҳалла аҳли вакиллари бугун барча хавас қилаётган ушбу оиланинг зафарларини эътироф этиб, илиқ фикрларни билдиришди.

Абдуллажон Ниёзматовнинг онаси ўз фарзандларининг камолидан боши кўкка етганини изҳор этиб, яна кўплаб тумандошларимизнинг хонадонида шундай қувончли кунлар бўлишини тилаган бўлса, ёш китобхон оила - Абдуллажон ва Умидахонлар ўз кечинмалари ва дил изҳорлари билан бўлишди.  

Тантанали тадбирда туман ҳокимлиги томонидан оиланинг ғалабаси яна бир бор эътироф этилиб, улар 15 миллион сўм миқдоридаги пул мукофотлари билан тақдирланди. 

Шунингдек, ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси номидан телевизор совғасини бошқарма бошлиғи Мухаммадамин Ғаниев оилага тантанали топширди. 

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати