Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Халқ таълими ва мактабгача таълим соҳасининг бир гуруҳ фидоий устоз ва мураббийларига эсдалик нишонлари топширилди
2021-08-30 22:11:42 152
Аввал хабар берганимиздек, Президентимиз Шавкат Мирзиёев фармони билан таъсис этилган ва мазкур хужжатга асосан эътирофга сазовор бўлган фидоий тумандошларимизга “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги” эсдалик нишонлари топширилмоқда.
Бугун Ўзбекистон тумани ҳокимлигида бўлиб ўтган навбатдаги тантанали тадбирда туманимиз халқ таълими ва мактабгача таълим тизимида фаолият олиб бораётган бир гуруҳ устоз ва мураббийлар, соҳа вакиллари эътироф этилди.
Мукофотлар давлатимиз раҳбари номидан ўз эгаларига-заҳматкаш ва меҳрибон устозларга топширилди.
Истиқлол шукуҳи давом этаётган ушбу кунларда эсдалик нишонларини ўз эгаларига топшириш маросимлари ҳам давом этмоқда.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги