Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ўзбекистон туманида мустақилликнинг 30 йиллигига бағишланган байрам шодиёнаси кўтаринки руҳда нишонланди
2021-08-29 03:00:45 157
Ўзбекистон туманида “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик” шиори остида давлатимиз мустақиллигининг 30 йиллиги байрами тантаналари кўтаринки руҳда ташкил этилди.
“Ўзбекистон” ўйингоҳида бўлиб ўтган истиқлолимиз аёми тадбирлари туман аҳолиси ёдида узоқ вақт қоладиган бўлди.
Байрам тадбири аввалида туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев мустақиллигимизнинг шонли 30 йиллик байрами муносабати билан туманимиз аҳли ва меҳмонлари байрам билан табриклади.
Шундан сўнг, Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси янгради.
Тадбир давомида тадбиркор ва ҳунармандлар, жамоаларнинг маҳсулотлари кўргазмалари ҳамда турли касб эгалари, спортчи ва ёшлар вакилларининг ўйингоҳ узра чиқишларини барча олқишлар билан кутиб олди.
Тантана сценарийсидан ўрин олган жажжи кичкинтойларнинг бетакрор дастурлари намойиш этилди.
Тумандошларимиз билан байрамни нишонлаш учун ташриф буюрган эл ардоғидаги хонандалар, сўз усталари, туман маданият бўлими бадиий жамоаларининг куй-қўшиқлари, саҳна кўринишлари дилларга завқу-шавқ бағишлади.
Байрам тантаналари сўнгидаги мушакбозлик жараёнлари эса тадбирнинг жозибали хотимасига сабабчи бўлди.
Энг улуғ, энг азиз байрам тадбирлари қишлоқ ва маҳаллаларда давом этмоқда.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати