Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 38 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ҳар бир фарзанд меҳр ва эътибор оғушида

×

 2021-08-27 17:37:06    71

PDF yuklash
Chop etish


Меҳр-мурувват ва саховат халқимиз ҳаёт тарзининг ўзаги ҳисобланади.

Мамлакатимизда ота-оналарининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга доимий ғамхўрлик эса давлат сиёсатининг асосий йўналишларидан биридир. 

Ўзбекистон туманида ота-оналар қарамоғидан маҳрум болаларни аниқлаш, уларни тегишли тартибда оилалар тарбиясига бериб, ижтимоий ҳимоясини таъминлашга катта эътибор қаратилган. 

Айни кунларда туман бўйича 19 нафар ана шундай болалар ҳудудлардаги оилалар бағрида бахтли ҳаёт кечиришмоқда. 

Вилоятимиздаги меҳрибонлик уйларидан олиб келиниб, тарбияга олинган болалар давлат қўллаб-қувватлови ва оилалар қайноқ меҳри билан баркамол авлод сифатида шаклланишмоқда.

Мустақиллик байрами арафасида ана шу мурғак қалб эгаларига яна бир бор қувонч улашилди. 

Туман ҳокимлиги, туман прокуратураси ҳамда васийлик ва ҳомийлик органи ҳамкорлигида болалар тарбияланаётган оилалар ҳолидан хабар олинди. Уларнинг яшаш шароитлари яна бир бор ўрганилди.

Шу куни болалар ва уларнинг оила аъзолари учун 23-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида байрам тадбири ташкил этилди. Мусиқий чиқишлар ҳамда кўнгил очар томошалар намойиш этилди. Тадбирда сўз олганлар юртимизда ҳар бир болажонлар қалби доимо меҳр нуридан баҳраманд бўлишини таъкидлаб, ўғил-қизларнинг оқил ва етук инсонлар бўлиб камол топишларини тилашди.  

Тадбир сўнгида ҳар бир болага ҳамкор ташкилотларнинг ўқув қуроллари ва бошқа зарурий ашёлар жамланмасидан иборат байрам совғалари улашилди. 

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати