Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 35 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Эски Яйпан” маҳалласида электр таъминоти сифатида яхшиланади

×

 2021-08-25 18:55:30    127

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманида аҳоли хонадонлари ҳамда ижтимоий соҳа объектларида электр энергияси таъминотини яхшилаш учун ҳудудларга янги таянч устунлари келтирилиб, қўшимча ҳаво тармоқлари тортилмоқда.

Хусусан, шу кунларда аҳоли мурожаатлари ҳамда давлатимиз раҳбарининг 2016 йил 23 ноябрдаги ПҚ-2661-сонли қарори ижроси юзасидан Яйпан шаҳар “Эски Яйпан” маҳалла фуқаролар йиғинида сифатли электр энергиясини таъминлаш чоралари кўрилмоқда. 

Шу мақсадда, бугун маҳаллага 30 та янги электр таянч устунлари олиб келинди.

Туман электр таъминоти корхонаси масъулларининг маълум қилишича, маҳаллада жойлашган 393-сонли трансформатор (маҳаллий аҳоли тилида “Юлдуз боғча ТП”) юкини енгиллатиш мақсадида ҳудудга яна 40 дан ортиқ янги электр таянч устунлари келтирилади. Мазкур темир-бетон таянчларини тез муддатларда тўлиқ ўрнатиш билан биргаликда, янги СИП кабелларини тортиш ишлари бажарилади.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати