Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Расмий муносабат
2021-08-25 17:50:20 140
Фейсбук ижтимоий тармоғи фойдаланувчиси Баходир Султон ўз саҳифасида Ўзбекистон тумани Қосим Афғон қишлоғи ички йўлини таъмирлаш, ҳудудга светофор ўрнатиш юзасидан аҳоли мурожаатлари ҳақида пост қолдирди.
Мазкур пост юзасидан Ўзбекистон тумани ҳокимлиги қуйидагиларни маълум қилади.
Авғон МФЙ Қосим Афғон қишлоғи яшовчи бир гуруҳ фуқаролар туман ҳокимлигидан қишлоқнинг ички йўлини таъмирлаш, хусусан кўчага асфальт ётқизиш ҳамда Авғонбоғ автошоҳбекатидан Фурқат туманига кетиш йўналишининг Авғон қишлоғи ҳудудидан Қўқон шаҳрига ўтиш қисмига светофор ўрнатилишида амалий ёрдам кўрсатилишини сўрайдилар.
Туман ҳокимлиги қишлоқ аҳли вакилларининг мазкур мурожаатларини тегишли тартибда ижобий ҳал этиш чора-тадбирларини белгилаган.
Хусусан, 2021 йилги манзилли дастур асосида тумандаги барча маҳаллалардаги маълум ички кўчаларни таъмирлаш юзасидан йил бошида МФЙ Кенгашларидан таклифлар олинган.
Авғон МФЙ Кенгаши ушбу дастурга асосан МФЙ ҳудудидаги Янги кўчасини, яъни қишлоқ қабристони йўлини 500 метр қисмини асфальтлаш таклифини берган ва бу тўғрисида МФЙ Кенгашининг қарорини тақдим этган.
Манзилли дастурга асосан шу кунгача тумандаги кўплаб қишлоқ ва маҳаллаларда навбати билан ички йўллар таъмирланиб, шағал ва асфальт қопламалари ётқизилиб келинмоқда. Тез кунларда Авғон МФЙдаги дастурда назарда тутилган ички кўчага ҳам асфальт қопламаси ётқизилади.
Шундай бўлсада, туман ҳокимлиги томонидан тегишли тартибда МФЙнинг Қосим Афғон қишлоғини ички кўчасини ҳам таъмирлаш чоралари белгиланади, мазкур масала ҳокимлик кун тартибидан тушмаган.
Шунингдек, қишлоқ аҳолисининг яна бир мурожаати-ҳудудга ҳаракатни тартибга солувчи светофор ўрнатиш юзасидан, шу кунгача туман ҳокимлиги томонидан “Фарғона йўллардан мунтазам фойдаланиш” УК корхонасидан тегишли тартибда ўрганиш далолатномаси хамда хулосаси олинди.
Туман ҳокимининг бу ҳақдаги тегишли қарори лойиҳаси тайёрланиб, “Норматив-ҳуқуқий хужжатлар лойиҳалари муҳокамаси портали”га жамоатчилик муҳокамасига жойлаштирилди.
Норматив-ҳуқуқий тусдаги ушбу ҳужжат порталдаги 15 кунлик муҳокама жараёнидан ўтди. Айни кунларда қарор лойиҳаси “E-qaror” электрон тизимига юкланиб, туман Адлия бўлими томонидан ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш босқичи жараёнида.
Амалдаги тартиблар асосида Адлия органларидан ҳуқуқий экспертиза хулосаси олингандан сўнг, бу тўғрисида ҳоким қарори электрон тарзда имзоланади хамда Қосим Афғон қишлоғи аҳлининг мазкур масаласи юзасидан ҳам ижобий ҳал этилишига эришилади.