Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 68 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Юксак эътироф муборак!

×

 2021-08-25 17:44:16    141

PDF yuklash
Chop etish


24 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, спорт, адабиёт, маданият, санъат соҳалари ва оммавий ахборот воситалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги Фармонга имзо чекди.

Мазкур фармонга кўра, Ўзбек Миллий академик драма театри актёри Мухамадали Абдуқундузов «Меҳнат шуҳрати» ордени билан мукофотланди.

Муҳаммадали Абдуқундузов 1952 йилда Ўзбекистон тумани Яйпан шаҳрида таваллуд топган. Актёрлик касбига ҳавас уни Тошкент Давлат санъат институтига етаклади. Институтни муваффақиятли тугатган ижодкор дастлабки фаолиятини Сурхондарёда, Маннон Уйғур номидаги вилоят мусиқали драма театрида бошлаган. 

1986 йилдан буён Ўзбек Миллий академик драма театрида ижодий фаолиятини давом эттириб келаётган актёр яратган кўплаб образлари уни ҳар бир ўзбек хонадонининг азиз санъаткорига айлантирди.

Айниқса, серқирра ижодкорнинг «Бобур» видеофильмида яратган Заҳириддин Муҳаммад Бобур сиймоси кўплаб ватандошларимиз, ҳаттоки чет эллик томошабинларнинг ҳам қалбидан чуқур ўрин олган. 

Ижодкор 1983 йилда «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист», 1997 йилда «Ўзбекистон халқ артисти», 1999 йилда «Қорақалпоғистон халқ артисти» фахрий унвонларига, 1997 йилда эса Халқаро Бобур мукофотига сазовор бўлган.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги ана шундай юксак эътироф билан Муҳаммадали Абдуқундузовни самимий қутлаб, унга сиҳат-саломатлик, тинчлик-тотувлик, ижод ва жамоат ишларида улкан муваффақиятлар тилайди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати