Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 64 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги сессиясида "Темир дафтар" ва "Аёллар дафтари"га киритилганлар билан манзилли ишлаш самарадорлиги муҳокама қилинди

×

 2021-08-25 15:01:32    149

PDF yuklash
Chop etish


Бугун, 25 август куни Ўзбекистон тумани ҳокимлиги мажлислар залида Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги ўттиз учинчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессия ишида халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, кун тартибига киритилган масалага алоқадор давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари, сиёсий партиялар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Сессия кун тартибига киритилган дастлабки масала-туманда “Темир дафтар”га киритилган эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш бўйича олиб борилаётган ишлар, бу борада кўрилаётган чора-тадбирлар ва уларнинг самарадорлиги юзасидан туман иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғининг ўринбосари Элёржон Бозаровнинг ахбороти тингланди.

Шунингдек, туманда “Аёллар дафтари” рўйхатига киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш доирасида амалга оширилаётган ишлар ҳамда бу борада келгусидаги вазифалар туман юзасидан туман ҳокими ўринбосари-маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими бошлиғи Махмудахон Камолова ҳам ўз ҳисоботи билан иштирок этди.

Сессия иштирокчилари кун тартибида масалалар юзасидан ахборот берувчиларга ўзларини қизиқтирган саволлари билан мурожаат қилди.

Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги ўттиз учинчи сессиясида кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди ва сессия ўз ишини якунлади.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари