Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 194 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Бугун Токио-2020 Паралимпия ўйинларига старт берилади

×

 2021-08-24 12:10:08    70

PDF yuklash
Chop etish


Бугун Токио шаҳрида Паралимпия ўйинларининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтади. Маросим Тошкент вақти билан соат 16:00 да старт олади. 

Бу йилги Паралимпия ўйинларида бутун дунёдан ташриф буюрган 163 та делегация иштирок этмоқда. Улар орасида Ўзбекистон делегацияси ўз тарихида илк бор 48 спортчи билан 55 та йўлланмага сазовор бўлди. 

Миллий Паралимпия қўмитасининг маълум қилишича, бугун бўлиб ўтадиган очилиш маросимида пара-енгил атлетикачи Мухаммад Рехсимов хамда параканоэ бўйича жаҳон чемпиони Шаҳноза Мирзаева делегациямиз байроқдори бўлишади.

Эслатиб ўтамиз, ушбу нуфузли мусобақа 5-сентябрга қадар давом этади ва унда Ўзбекистон туманилик Зиёдахон Исоқова ҳам пара-таэквондо бўйича иштирок этади.

Бўлажак баҳсларда вакилларимизга омад ва зафарлар, чиройли ғалабалар тилаб қоламиз.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати