Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 63 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманидаги “Turon Ferro Concrete Products” МЧЖ корхонаси мустақиллигимизнинг 30 йиллиги арафасида эзгу лойиҳага қўл урди

×

 2021-08-23 19:35:34    211

PDF yuklash
Chop etish


“Сув келтирган элда азиз” деган ҳикматли гапи бор доно халқимизнинг. 

Ўзбекистон туманидаги “Turon Ferro Concrete Products”, “Turon Eco Cement Group” МЧЖ каби корхоналар таъсисчилари тумандошларимиз фаровонлигига хизмат қилувчи навбатдаги хайрли лойиҳани бошладилар. 

Саховатли тадбиркорлар тумандаги ичимлик суви таъминоти оғир бўлган ҳудудларда ушбу муаммони ҳал этишда ўз ҳиссаларини қўшишни ихтиёр этдилар. 

“Деҳқонобод” маҳалла фуқаролар йиғинидаги Болғали қишлоғи шу кунгача ичимлик суви таъминотида муаммо мавжуд бўлган ана шундай қишлоқлардан бири эди. 

Қишлоқда 60 хонадон мавжуд бўлиб, 300 дан ортиқ аҳоли истиқомат қилади. 

Юрт мададкорлари ўз хайрли лойиҳаларининг дастлабки босқичини айнан ушбу қишлоқдан бошладилар. Обиҳаёт таъминотидаги муаммони бартараф этиш мақсадида қишлоқ аҳли учун 156 млн. сўмлик ҳомийлик маблағи эвазига 250 метр чуқурликдан чиқадиган ичимлик суви қудуғи қазилиб ишга тушурилди.

Шу муносабат билан бугун қишлоқда ташкил этилган тадбирда туман ҳокимлиги, 3-сектор масъуллари, корхона таъсисчилари ва аъзолари қишлоқ аҳлининг хурсандчилигига шерик бўлишди. 

Қуръон тиловати қилиниб, бошланган эзгу ишларга барака, юртга тинчлик, ҳалқимизга фаровон ҳаёт сўралди. 

“Узоқ йиллар таълим соҳасида меҳнат қилганман. Сув келса ҳаёт ҳам бошқача бўлади-да, маҳалла аҳли жуда ҳам хурсанд. Бу ишда бош-қош бўлганларнинг барчасига раҳмат”, дейди 86 ёшни қаршилаган Ўктамжон ота Хатамбоев.

“Тумандошларимизни оғирини енгил қилишга ҳисса қўшиш орқали, давлатимиз мустақиллигининг 30 йиллик тўйига ўзига хос тўёна қилишни ҳохладик. Хали бу бошланиши, туманимиз раҳбарлари, соҳа масъуллари билан биргаликда, ишлаб чиқилган таклифлар асосида ушбу лойиҳамизни яна давом эттирамиз. Мақсадимиз битта-юртга елкадош, халққа мададкор бўлиш”, - дейди корхона таъсисчиси Қодирхон Ахмедов.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати