Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ўзбекистон туманилик спортчи Зиёда Исоқова тез кунларда Токио паралимпиадасидаги баҳсларини бошлайди
2021-08-23 10:50:45 137
Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон туманилик спортчи Зиёда Исоқова Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинлари йўлланмасини қўлга киритган. У бундай шарафга жорий йилнинг 22-23 май кунлари Иорданиянинг Амман шаҳрида пара таэквондо бўйича Осиё мусобақасида олтин медални қўлга киритиб эришган эди.
Айни кунларда Зиёдахон Ўзбекистон паралимпия спорт делегацияси таркибида Токио шаҳрида бўлиб, тез кунларда бошланажак баҳсларга тайёргарлик кўрмоқда.
Маълумот ўрнида, кучли ирода ва шижоат тимсоли бўлган 48 нафар мамлакатимиз параспортчилари эпидемиологик мураккаб вазиятга қарамасдан 16-паралимпия ўйинларининг 55 та йўлланмасини қўлга киритган.
20 август куни пойтахт Тошкентда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Т.Норбоева, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси А.Абдувохитов бошчилигидаги расмийлар, ота-оналар, кенг жамоатчилик вакиллари ва спорт фахрийлари иштирокида мамлакатимиз спорт делегациясини кузатиш маросими ташкил этилди.
Юртимиз спорт делегацияси Токио спорт майдонларида 8 та спорт турида ғолиблик учун кураш олиб бориш учун 21 август куни тонгда кунчиқар мамлакатга етиб боришган. Шу куни Токио шаҳридаги “Спортчилар шаҳарчаси”да Ўзбекистон байроғи кўтарилди.
Паралимпия ўйинларининг тантанали очилиш маросими эртага, 24 август куни бўлиб ўтади. 25 августдан эса пара атлетлар мусобақалардаги иштирокини бошлашади.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги барча ҳамюртларимизни, шу жумладан тумандошимиз Зиёдахонни ушбу нуфузли мусобақаларда юқори шоҳсупаларни эгаллашларини тилаб қолади.
Ниятимиз, истагимиз, матонат тимсоли бўлган спортчиларимизнинг олгани фақат олтин бўлсин.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати