Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 71 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Истиқлол айёмининг 30 йиллик тўйига яна бир тўёна: “Намуна” МФЙ биноси намунали кўринишга эга бўлди

×

 2021-08-19 21:48:57    147

PDF yuklash
Chop etish


Давлатимиз мустақиллигининг 30 йиллиги арафасида Ўзбекистон туманида кўплаб ижтимоий объектлар, бино ва иншоатлар тўйга тўёна сифатида фойдаланишга топширилиши кўзда тутилган. 

Ана шундай масканлардан бири “Намуна” МФЙнинг янгидан капитал реконструкция қилиниб, фойдаланишга топширилган замонавий биноси маҳалла аҳли учун чинакам байрам туҳфаси бўлди. 

Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг ўринбосари Жамшид Эгамбердиев, вилоят ҳокими ўринбосари-вилоят маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи Баҳодир Холиқов, туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев бошчилигидаги сектор раҳбарлари иштирок этди.

Тадбирда шунингдек, тумандаги маҳалла фуқаролар йиғинлари масъул ходимлари, маҳалла аҳли, нуронийлар, ёшлар, спортчилар ва ОАВ вакиллари жам бўлдилар.

Рамзий боғич қирқилиб, меҳмонлар бу ерда яратилган шарт-шароитлар ва амалга оширилган ишлар билан яқиндан танишдилар.

Тадбирда мутасаддилар йиғилганларни қўшалоқ байрам билан қутлаб, юртимизда маҳалла тизимига қаратилаётган алоҳида эътибор, МФЙлар учун мослаштирилган янги бинолар барпо этилиб, самарали фаолият олиб бориш учун зарур шарт-шароитлар яратилаётганлигини таъкидладилар.  

МФЙ идорасини капитал таъмирлаш ишларига Республика Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 100 млн. сўмлик ҳомийлик маблағи сарфланди. 

Шунингдек туман ҳокимлиги кўмагида бино ҳовлиси ободонлаштирилиб, асфальт қопламаси ётқизилди. Ободлик ишларида маҳалла саҳоватпешалари ҳам ўзларининг муносиб ҳиссаларини аяшмади.

- Ҳозирда 3 минг нафардан зиёд аҳоли яшайдиган маҳалланинг идораси бундан эллик йиллар аввал қурилган собиқ жамоа хўжалиги идорасида иш олиб борар эди, - дейди маҳалла раиси Абдуғани Эсонов. - Ҳукуматимизнинг эътибори, мутасаддиларнинг кўмаги билан маҳалла идорамизни ана шундай кўркам кўринишга келтириб берганликларидан миннатдормиз. Раис, ўринбосарлари, профилактика инспектори учун алоҳида-алоҳида хоналар мавжуд. Бинода барча шароитлар яратилган.  

Шу куни вилоят маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси томонидан “Намуна” маҳалла фуқаролар йиғинига янги мебеллар жамланмаси ҳамда яна 7 та МФЙ учун компьютер жамланмалари топширилди.

Тантанали тадбир маҳалладаги уч авлод вакилларининг самимий учрашуви билан давом этди.  

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати