Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги арафасида Ўзбекистон туманида 30 та боғча очилади
2021-08-19 15:13:32 143
Мустақиллигимизнинг 30 йиллик байрами арафасида Ўзбекистон туманида 30 та оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари очилиши белгиланган.
Бугун уларнинг 4 таси ўз фаолиятини бошлади. Сочтепа, Деҳқонобод, Қатағон ва Тош қишлоқларида маҳаллий тадбиркорлар томонидан ташкил этилган оилавий боғчалар юз нафардан ортиқ болажонларни ўз бағрига қабул қилиб олди.
Маҳаллаларда ташкил этилаётган ҳар бир боғчалар хоналари ўзига хос тарзда безатилган. Шунингдек, боғчада болаларни китоб ўқишга бўлган қизиқишини уйғотувчи турли ўйинчоқлар, дидактив адабиётлар, эртак китоблари, кўргазмали материаллар мавжуд.
Таълим ташкилотларининг тантанали очилиш маросимларида туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев бошчилигидаги сектор раҳбарлари, туман ҳокими ўринбосарлари, жамоатчилик вакиллари ҳамда маҳалла аҳли иштирок этмоқдалар.
Меҳмонлар жажжи кичкинтойлар, уларнинг ота-оналари ва устоз-мураббийларни қўшалоқ айём билан қутлаб, таълим ташкилотларида болажонлар учун яратилган шароитлар билан танишишмоқда.
Маълумот учун айтиб ўтиш жоизки, энг улуғ, энг азиз айёмимизнинг 30 йиллиги арафасида 30 та янги оилавий боғчаларнинг очилиши билан тумандаги нодавлат оилавий боғчалар сони 160 тага етади.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати