Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш-асосий мақсадлардан бири
2021-08-18 19:33:11 187
Ўзбекистон тумани ҳокимлигида туманда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликнинг барвақт олдини олишда ўзаро ҳамкорликда бажарилиши лозим бўлган тизимли ишларни ташкил этиш, жиноятнинг сабаблари ва унга имкон яратиб бераётган шарт-шароитлар муҳокамасига бағишланган учрашув ташкил этилди.
Унда туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев, туман ички ишлар бўлими бошлиғи Бахтиёржон Нажмиддинов, туман ИИБ масъул ходимлари ва профилактика инспекторлари ҳамда мутасадди идоралар вакиллари иштирок этишди.
Тадбирда туманда жорий йилнинг ўтган етти ойи давомида жиноятчиликка қарши курашиш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва жамоат тартибини сақлаш борасида амалга оширилган ишлар таҳлил қилинди.
Ҳудудларда жиноят содир этилишининг сабаб ва шароитларини ўрганиш, ўзаро ҳамкорликда самарали тадбирларни ташкил этиш борасида таклиф ва тавсиялар муҳокамага қўйилди.
Туман ҳокими томонидан барча масъул идора ва муассасалар ҳамкорлигида маҳаллаларда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш борасидаги чора-тадбирларни манзилли ташкиллаштириш, ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиш сабаблари ва унга имкон бераётган шарт-шароитларини тизимли равишда аниқлаш, уларни бартараф этиш бўйича профилактик ишлар самарадорлигини янада жонлантириш лозимлиги таъкидлаб ўтилди.
Шунингдек, учрашув якунида сўнгги пайтларда туманда бир қатор жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, турли иллатларга қарши курашишда фаол иштирок этган бир гуруҳ ИИБ ходимларининг фидоийликлари эътироф этилиб, уларга туман ҳокимлигининг эсдалик совғалари топширилди.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати