Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Расмий баёнот
2021-08-17 19:48:41 123
Блогер Нигора Алимова ижтимоий тармоқдаги ўз саҳифасида “Ўзбекистон туманида 3 фарзанднинг Онаси, бева, ёлғиз Аёл ёрдам сўраб мурожаат қилмоқда. Ёлғиз Аёлнинг айтиши бўйича қишлоқ марказидаги нотурар жой 5 сотиҳ қарорли ерига ўзбошимчалик билан эгаллаб қурилиш қилиб ҳозирда фаолият кўрсатиб келаётган тадбиркор инсондан қаттиқ норози” деган мазмунда хабар жойлаб, мазкур аёлнинг муаммосини ҳал этилишида мутасаддилардан амалий кўмак кўрсатилишини сўрайди.
Ушбу ҳолат, яъни блогер ўз хабарида назарда тутган, Ўзбекистон туманининг Ўқчи қишлоғида яшовчи Х.Худойқулованинг мурожаати туман ҳокимлиги томонидан ўрганилганда мазкур ер майдони мурожаатчи Х.Худойқулованинг марҳум турмуш ўртоғи А.Худойқулов ҳамда турмуш ўртоғининг яқин дўсти Д.Деҳқонов ўртасида ўзаро келишувга асосан олди-сотди муносабатларида ҳал этилганлиги аниқланди.
Бу ҳақда, масалага ойдинлик киритиш мақсадидаги бевосита Х.Худойқулова ҳамда унинг марҳум турмуш ўртоғининг яқин дўсти Д.Деҳқонов иштирокидаги ўрганиш жараёнларида ҳам маълум бўлди.
Гарчи мазкур ҳолат, яъни ушбу низоли ер масаласининг ечими суд тартибида ҳал этилсада, Ўзбекистон туман ҳокимлиги Х.Худойқулованинг мурожаати асосида унга амалдаги тартибларга кўра ёрдам бериш чораларини кўради.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги