Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 16 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Халқаро турнирда иштирок этган 4 нафар Ўзбекистон туманилик аралаш жанг санъати курашчилари 7 та медални қўлга киритишди

×

 2021-08-16 19:55:18    145

PDF yuklash
Chop etish


3-8 август кунлари Қирғизистон Республикасининг Чўлпон ота шаҳрида аралаш жанг санъатлари спорт тури бўйича халқаро турнир бўлиб ўтди. 

10 та давлатдан мингга яқин спортчи, шу қатори мамлакатимиздан 100 дан ортиқ аралаш жанг санъатлари курашчилари қатнашган мусобақада, тумандошларимиз - “Яйпан джиу-джитсу” спорт клуби вакиллари ҳам муносиб иштирок этиб, ғолиб ва совриндорлар қаторидан жой олдилар. 

Иссиқкўлдаги халқаро турнирда “Яйпан джиу-джитсу” спорт клубининг 4 нафар курашчилари 1 та олтин, 2 та кумуш ва 4 та бронза медалларига эга бўлишди. 

Спортчиларимиз ушбу медалларни мусобақанинг аралаш жанг санъати ҳамда джиу-джитсу турлари бўйича қўлга киритишди.

Бугун туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев ушбу спортчилар ва уларнинг устози Содиржон Холмирзаев билан учрашди. Туман раҳбари ёш курашчиларни эришган ушбу муваффақиятлари билан қутлаб, уларга келгуси мусобақаларда ҳам улкан зафарлар тилади.  

Ҳалқаро турнир ғолиб ва совриндорларига туман ҳокимининг ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилди. 

Маълумот ўрнида, джиу-джитсу бу - шарқ якка кураш турларидан бири ҳисобланади. Яйпан шаҳрида фаолият кўрсатган “Яйпан джиу-джитсу” спорт клуби 2017 йилда ташкил топган. Айни кунларда тумандаги олтмиш нафарга яқин ёшлар ушбу спорт клубида моҳир устоз Содиржон Холмирзаев бошчилигида спортнинг джиу-джитсу ва аралаш жанг санъати турларидан сабоқ олиб келишмоқда.  

Малакали устоз спортчи Содиржон Холмирзаевнинг таъкидлашича, шу кунгача клуб спортчиларининг 4 нафари спорт усталигига номзод, 20 нафари джиу-джитсу бўйича Ўзбекистон чемпиони ҳамда ўн нафарга яқин шогирдлари спортнинг айнан шу тури бўйича Осиё чемпионатлари совриндорлари мақомига эришиб улгурган.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати