Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 76 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Аёллар дафтари” рўйхатига киритилган хотин-қизлардан 311 нафарига 228,5 млн. сўм миқдорида моддий ёрдам пуллари тарқатилди

×

 2021-08-16 11:32:20    60

PDF yuklash
Chop etish


Аввал хабар берилганидек, Ўзбекистон туманида “Аёллар дафтари”нинг 2-босқичи доирасида белгиланган вазифалар, дафтар рўйхатига киритилган аёл қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш тадбирлари давом этмоқда.

Белгиланган ҳар бир тоифадаги аёлларга индивидуал ёндашган ҳолда улар билан манзилли иш олиб борилмоқда.

Хусусан, белгиланган режага кўра боқувчисини йўқотган эҳтиёжманд хотин-қизларнинг 133 нафарига 97 млн. 755 минг сўм, ижтимоий ёрдамга муҳтож бўлган 1 ва 2-гуруҳ ногиронлиги бўлган аёлларнинг 160 нафарига 117 млн. 600 минг сўм ҳамда қарамоғида бир ва ундан ортиқ ногиронлиги бўлган болаларни тарбиялаётган ёлғиз аёлларнинг 18 нафарига 13 млн. 230 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам пуллари тарқатилди. 

Аёл-қизларнинг муаммоларини ҳал этиш, уларнинг ижтимоий қўллаб-қувватлаш тадбирлари туманда давом этади.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати