Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Уч авлод учрашуви
2021-08-14 15:30:35 193
Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги арафасида Ўзбекистон туманида "Уч авлод учрашуви" тадбири ўтказилди.
Эзгу мақсадларни қамраб олган учрашув Мингтут маҳалласида жойлашган “Барака” тантаналар мажмуасида ташкил этилди.
Тадбирга уч авлод вакиллари - меҳнат фахрийлари, ишчи-хизматчилар ва ёшлар таклиф этилди.
Тадбирда сўзга чиққан туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев аввало, барчани яқинлашиб келаётган Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги байрами билан қутлади.
Юртимизда, хусусан туманимизда бугун барча соҳаларда олиб борилаётган изчил ислоҳотлар таг замирида эл ишончини оқлаш, ҳудудларни янада обод этиш ва аҳоли фаровонлигини таъминлашга қаратилганлигини яна бир бор таъкидлади туман раҳбари.
Тадбирда иштирок этган бошқа масъуллар ҳамда бир гуруҳ меҳнат фахрийлари ҳам йиғилганларга ўз тилакларини билдиришди.
Ширин дийдор, мазмунли суҳбатларда кекса авлод вакилларининг кенг ҳаётий қарашлари, бой тажрибалари ва эзгу насиҳатлари ёшларга сабоқ, ҳаётий мактаб вазифасини ўташга хизмат қилди.
Ўз ўрнида ёшлар эса шу кунгача эришган ютуқлари ва навбатдаги режалари ҳақида йиғилганларга бўлишиб, келгусида ҳам юрт тинчлиги ва тараққиётига ўз ҳиссаларини қўшиш учун бор билим ва ғайратларини сарфлашларини айтиб ўтдилар.
Туманимизнинг хушовоз хонандалари томонидан бахт-саодат ва тинчликни тараннум этувчи куй-қўшиқлар янграб, бадиий жамоаларнинг чиқишлари намойиш этилди.
Учрашув давомида иштирокчиларга туман ҳокимлигининг эсдалик совғалари ҳам топширилди.
Тадбирда вилоят ҳокими ўринбосари, вилоят маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи Баҳодир Холиқов, туман сектор раҳбарлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти халқ қабулхонаси мудири, туман ҳокими ўринбосарлари ҳамда журналист ва блогерлар иштирок этишди.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати