Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 57 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманида боғчалар бинолари янгиланмоқда

×

 2021-08-13 11:36:53    165

PDF yuklash
Chop etish


Мактабгача таълим тизими таълим тараққиётининг чинакам пойдевори ҳисобланади. 

Айни кунларда Ўзбекистон туманидаги 10 дан ортиқ мактабгача таълим ташкилотларида кенг кўламли қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. 

Ўрта қишлоқ маҳалласи туман марказидан 20 чақиримдан олис масофада жойлашган. Маҳалладаги 19-давлат мактабгача таълим ташкилотида шу кунгача 5 та тўлиқ ва 2 та қисқа гуруҳларда 180 нафар болажонлар таълим тарбия олар эди. Маҳаллада аҳоли сони ортиб бориши шунга мутаносиб равишда боғчада кичкинтойлар учун ўринлар сонини кўпайтиришни тақозо қилди. 

Ушбу масалани ҳал этиш мақсадида боғча ҳудудида қўшимча 90 ўринли янги модулли боғча барпо этилмоқда. Замонавий ва барча қулай шароитларга эга ушбу лойиҳанинг қиймати 480 млн. сўмни ташкил этади.   

17-давлат мактабгача таълим ташкилоти эса Қумбосди маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган. Мазкур муассасада ҳам Инвестиция дастури асосида кенг кўламли мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. 

Бино тўлиқ қайта таъмирланиб, янги ошхона, мусиқа ва спорт заллари ҳамда айвончалар қурилмоқда. 3 млрд. 517 млн. сўмлик қурилиш ишлари “Бинокор Отабек” хусусий корхонаси бунёдкорлари томонидан амалга оширилмоқда. 

Таълим муассасанинг фойдаланишга топширилиши билан мавжуд 5 гуруҳ 3 тага кўпайиб, қамраб олинган 150 нафар болажонлар сонини 240 нафарга етказиш имконияти яратилади.

Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари Файзулло Қосимов тумандаги мактабгача таълим ташкилотларида амалга оширилаётган қурилиш-бунёдкорлик жараёнлари билан танишди. 

Пудратчи ташкилот вакиллари ҳамда соҳа масъуллари билан биргаликда қурилиш-монтаж ишларини ўз муддатларида сифатли якунлаш, муҳими янги биноларда келажак авлод вакиллар учун барча қулайлик ва имкониятлар яратилиши лозимлигига асосий эътибор қаратилди. 

Маълумот ўрнида, ҳозирда туманда мактабгача таълим умумий қамрови 71,4 фоизни ташкил этиб, шу каби амалий тадбирлар натижасида йил якунигача ушбу кўрсаткични 81,5 фоизга етказиш режалаштирилган.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати