Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 243 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Туман ҳокими Учбулакда фуқаролар учун сайёр қабул ўтказди

×

 2021-08-12 19:15:05    90

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари Шерзоджон Юлдашев бугун Учбулак маҳалласида фуқаролар билан сайёр қабул ўтказди. Қабулда тумандаги мутасадди ташкилот масъуллари ҳам иштирок этди.

Бевосита қабул жараёнида иштирок этган фуқароларнинг электр энергияси ва сув таъминотини яхшилаш, маҳалла ички йўлларини таъмирлаш, моддий ёрдам, ишга жойлашиш, тадбиркорликни ривожлантиришга оид таклиф ва муаммоларининг баъзиларига шу жойнинг ўзида ижобий ечим топилди.

Ўрганиш ва муддат талаб қилувчи мурожаатлар бўйича туман ҳокимининг ўринбосарлари, масалага даҳлдор бўлган масъулларга тегишли топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.

Учбулакдаги бугунги сайёр қабулга бошқа ҳудуддан ҳам келган фуқароларнинг мурожаатлари кўриб чиқилди.

Маҳаллада Президент виртуал қабулхонасига мурожаат қилган, шунингдек муаммоси бор, лекин бугунги қабулда иштирок эта олмаган фуқароларнинг ҳам муаммолари ўрганилади.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати