Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 47 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг ярим йиллик якунлари бўйича йиғилиш ўтказилди

×

 2021-08-12 19:04:50    141

PDF yuklash
Chop etish


Бугун Ўзбекистон тумани ҳокимлиги мажлислар залида тумани ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг ярим йиллик якунларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев раислигида 3 август куни мамлакатимизда жорий йилнинг биринчи ярмидаги иқтисодий натижалар таҳлили ҳамда йил якунига қадар барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган долзарб юмушлар ижросини таъминлаш илгари сурилди.

Туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев раислик қилган йиғилишда тумандаги иқтисодий-ижтимоий мажмуа ташкилотлари ҳамда бошқа масъул мутасаддилар иштирок этди. 

Туман раҳбари ҳар бир тармоқ ва ҳудудлардаги ишлар самарадорлигига баҳо берар экан, соҳалардаги ярим йиллик сарҳисоби ҳамда 9 ойлик ва йил якуни бўйича кутилаётган натижаларни таъминлашнинг устувор вазифаларига тўхталди. Таъкидландики, туманимизда 2021 йилнинг январь-июнь ойларида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 380,4 млрд. сўм (107 фоиз)га, ҳалқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш ҳажми 115,5 млрд. сўм (113.6 фоиз)га, ялпи қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажми 777,6 млрд.сўм (94,2 фоиз)га, қурилиш ишлари ҳажми 81,6 млрд.сўм (137 фоиз)га, жами хизматлар ҳажми 144,3 млрд.сўм (100,0 фоиз)га, экспорт ҳажми эса 7019 минг. АҚШ долларини ташкил этиб, асосий белгиланган кўрсаткичларни бажарилиши таъминланди.

Йиғилишда тармоқ раҳбарларининг 9 ойлик ва йил якуни бўйича кутилаётган натижаларни таъминлаш юзасидан ҳисоботлари тингланди. 

Баъзи кўрсаткичлар, хусусан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми бўйича эришилган натижаларни етарли эмаслиги танқид остига олинди. Бу борада барча имконият ва манбалар етарли бўлсада, ишни тўғри йўлга қўйилмаганлиги учун соҳа масъуллари қатъий огоҳлантирилди. 

Туман ҳокими ҳар бир масъул раҳбарлар эътиборини ижро интизомини кучайтиришга қаратди.

Ҳудудларни комплекс ривожлантириш, навбатдаги чоракда кутилаётган натижаларга сўзсиз эришиш, хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш, банк кредитлари ажратишда ортиқча сансалорликка йўл қўймаслик, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, маҳаллий дастур ва “йўл хариталари” ижросини таъминлашга доир чора-тадбирлар белгилаш зарурлигини таъкидлади.

Йиғилишда туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш билан боғлиқ долзарб вазифалар ижроси илгари сурилган баён расмийлаштирилиб, тегишли қарор қабул қилинди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати