Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Бажарилмайдиган ваъдалар бўлмайди: “Бекобод” маҳалласининг Боғи равон кўчаси номига монанд бўлди
2021-08-11 22:50:46 166
Ўзбекистон туманидаги "Бекобод" маҳалласи туманнинг энг чекка ҳудудларидан бири ҳисобланади.
Сўнгги вақтларда ҳудуд аҳолиси маҳаллани ободонлаштириш, қишлоқ чиройига чирой қўшиш мақсадида ўзаро бирдамлик асосида кўплаб эзгу ишларни амалга оширишди.
Хусусан маҳалланинг кўплаб кўчалари аҳоли ташаббускорлиги ва ҳомийлик маблағлари асосида асфальтлаштирилди.
Ушбу ишларнинг янада ривожи йўлида бир муддат аввал маҳалла аҳли вакиллари, бир гуруҳ нуронийлар туман ҳокимлигидан амалий ёрдам сўраб мурожаат этишди.
Ҳокимлик томонидан қишлоқ аҳлининг мазкур мурожаатларини албатта ижобий ҳал этиш тўғрисида берилган ваъда бажарилмай қолмади.
Кўрилган чоралар натижасида бугун маҳалланинг “Боғи равон” кўчасига 2000 кв. метр асфальт қопламаси ётқизилди.
Мурожаатларининг ҳал этилгани ва эзгу ислоҳотлардан бугун бекободликлар беҳад мамнун.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати