Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 234 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманида “Аёллар дафтари” рўйхатига киритилган 122 нафар хотин-қизларга бепул дори-дармонлар тарқатилди

×

 2021-08-11 22:39:51    65

PDF yuklash
Chop etish


Аёл – она, у келажак авлод тарбиячиси. 

Давлатимиз раҳбари “Аёллар дафтари”ни юритиш орқали хотин-қизларни ижтимоий-ҳуқуқий ва психологик қўллаб-қувватлаш, касб-ҳунарга ўргатиш ва бандлигини таъминлаш ишларини самарали ташкил этиш вазифасини белгилаб берди.

Ўзбекистон туманида “Аёллар дафтари”нинг 2-босқичи доирасида 7-тоифадаги, яъни тиббий ҳимояга муҳтож бўлган 277 нафар аёлларга кўмаклашиш белгиланган. 

Шу кунгача ҳудудлардаги соғлиқни сақлаш муассасаларида 251 нафар аёллар умумиий амалиёт шифокорлари ҳамда тор доира мутахассислари томонидан тиббий кўрикдан ўтказилган.

6 нафар хотин-қизлар стационар даволанишга тавсия этилиб, улардан 2 таси даволаш муассасаларига жойлаштирилди. Шифокорлар томонидан 245 нафар аёлларга амбулатор даволаниш тавсия этилиб, уларга даво муолажалари ёзиб берилган.  

Шу кунгача дафтар рўйхатига киритилган 122 нафар аёлларга оилавий поликлиникалар томонидан бепул дори-дармонлар етказиб берилди. 

Шунингдек, айни кунларда вилоятдаги марказий ва ихтисослашган тиббиёт муассасаларида соғликларини тиклашга тавсия этиладиган аёллар ҳамда уларга тегишли тартибда ордерлар олиш таклифлари кўриб чиқилмоқда.

Аёл-қизлар муаммоларини ҳал этиш, уларнинг тиббий ва ижтимоий ҳимоясини амалга ошириш тадбирлари туманда давом этмоқда. 

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати