Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 15 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманида сўнгги бир ҳафта ичида 9 мингдан ортиқ аҳолининг тоза ичимлик суви таъминоти яхшиланди

×

 2021-08-11 22:25:58    49

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманида аҳолини тоза ичимлик суви таъминотини яхшилаш, бу борада мавжуд муаммоларни турли самарали чораларни ҳал этиш тадбирлари давом этмоқда.

Хусусан туман маҳаллаларидаги аксарият ҳудудларда ичимлик суви қудуқлари, сув ўзи чиқадиган қудуқлар (саматок) мавжуд бўлиб, уларнинг баъзиларида вақт ўтиши билан сув босими камайган. 

Мазкур муаммоларни ҳал этиш мақсадида "Фарғона сув таъминоти" МЧЖ Ўзбекистон туман бўлими томонидан амалий ишлар олиб борилмоқда. 

Туман сувсозлари сўнгги бир ҳафта давомида “Мингтут”, “Оқмачит”, Яйпан шаҳридаги “Пастикиқўриқ” ва “Беруний” маҳаллаларидаги 10 та ана шундай тоза ичимлик суви қудуқларини махсус босим кўтарувчи техника (компрессор) ёрдамида тозалаб, сув босимларини кўтаришга эришишди.

Шунингдек, Охта Тагоб қишлоғидаги мавжуд ичимлик суви қудуғига бўлим томонидан янги сув насоси ўрнатилиб, сув минораси таъмирланди. Диаметри 63 мм. бўлган 60 метр ичимлик суви тармоғи ётқизилиб, фойдаланишга топширилди. 

Ушбу хайрли тадбирлар натижасида 9 мингдан ортиқ аҳолининг тоза ичимлик суви таъминоти янада яхшиланди. 

Қайд этилишича, аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш самарадорлигини оширишга қаратилган ана шундай тадбирлар туманнинг бошқа ҳудудларида ҳам давом этади.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати