Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 23 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Расмий билдириш

×

 2021-08-10 11:48:42    52

PDF yuklash
Chop etish


Кеча, Фарғона | Kun.uz телеграм каналида «Ўзбекистон тумани "Яккатут" МФЙ кўчаларида сув тўлиб тошган» сарлавҳаси билан “Кунмобилмухбири”нинг видеохабари эълон қилинди.

Аввал хабар берилганидек, Яккатут маҳалла фуқаролар йиғинининг Яккатут-Ўқчи йўналишидаги Пахтакор кўчасида жойлашган аҳоли хонадонларининг олдида сув ариғи мавжуд бўлиб, ушбу ариққа сув асосан шу йўналишдаги юқори қишлоқларда жойлашган фермер хўжаликлари дала майдонларидан оқиб келади.

Сўх дарёсининг Ўзбекистон туманида жойлашган қишлоқ хўжалиги ерларини суғориш учун ажратилган қисмида сув ҳажми ортганлиги боис, фермер хўжаликлари орқали ушбу ариқда ҳам сув ҳажми кўпайган ва Пахтакор кўчасининг битта кўчасидаги сув ўтказиш қувуридан сув тошган.

Бундан 3 ҳафта аввал ҳам айнан шу кўчада шунга ўхшаш ҳолат содир бўлганда, туман ҳокимлиги ишчи гуруҳи томонидан муаммони бартараф этиш чоралари кўрилган эди. Хусусан, сув тошишини келтириб чиқарувчи асосий сабаблардан бири - ариқнинг йўл томонидаги қисмига экилган терак дарахтлари ўз эгаларининг розилиги билан олдириб ташланиб, ҳудуддаги фермер хўжалик раҳбарининг ўз ташаббуси билан саёз ҳолатга келиб қолган ариқ махсус техникалар ёрдамида кавланган эди.

Бу галги видеохабар бўйича ҳам Ўзбекистон тумани ҳокимлиги масъул ходимлари ҳамда тегишли ташкилотлар вакиллари билан биргаликда шу куннинг (яъни, кечанинг) ўзида ушбу ҳудудда бўлиб, мавжуд муаммони бартараф этиш чоралари кўрилди.


Томоша каналининг фермер хўжаликларига оқиб ўтувчи қисмлари (канал қулоқлари)да сув ҳажми меъёрий ҳолатга келтирилиб, тиқилган сув қувури тозаланди ҳамда маҳалланинг ушбу қисмидаги ариқдан сув тошиши ҳолати бартараф этилди.

Шунингдек ҳудудда истиқомат қилувчи, ариққа туташ хонадонларда яшовчи аҳоли вакилларига ариқнинг ўз хонадонлари олди қисмларини ўсган ўт, ҳас-хашаклардан тозалаб туриш, унга чиқинди ташлаш ва тўпланишини олдини олиш юзасидан зарурий тавсиялар берилди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги