Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
“Ҳоким ва ёшлар” учрашуви: “Ёшлар дафтари”даги ўғил-қизларнинг муаммо ва таклифлари кўриб чиқилди, 49 нафар ёшларга меҳнат ашё-анжомлари тарқатилди
2021-08-09 23:16:14 138
Бугун Ўзбекистон туманидаги 2-сонли касб-ҳунар мактаби ҳовлисида “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди.
Туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев ҳамда туман ИИБ бошлиғи Бахтиёржон Нажмиддинов иштирок этган навбатдаги тадбир ҳам мутлақо расмиятчиликсиз, очиқ ва эркин мулоқот тарзида ўтди.
Бу галги учрашувда асосан “Ёшлар дафтари”га рўйхатига олинган йигит-қизлар қатнашдилар.
Тадбирнинг биринчи қисмида ёшларимиз ўзларини қизиқтирган масалалар, ташвишга солаётган муаммолари юзасидан туман ҳокимига тўғридан-тўғри мурожаат қилиб, саволларига амалий жавоблар олишди.
Учрашувда ёшлар томонидан билдирилган моддий ёрдам, банк кредити ажратиш, бандликни таъминлаш, тикув машинаси олиш, оилавий ҳамда алимент масалаларига оид мурожаатлар тингланди. Аксарият мурожаатларга учрашув чоғидаёқ ижобий ечим топилди, баъзиларига эса белгиланган муддат билан масъуллар бириктирилиб, ижроси туман ҳокимлиги ва Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими томонидан назоратга олинди.
Тадбир давомида ишсиз ёшларни ўзини ўзи банд қилиш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. “Ёшлар дафтари” жамғармасидан ажратилган маблағлар ҳисобидан уларнинг 49 нафарига ўз истак ва ҳохишларига кўра сантехника анжомлари, перфоратор, электр печ, ўтин кесиш ускунаси каби ашё-анжомлар беминнат топширилди.
Маълумот ўрнида, “Ёшлар дафтари”даги йигит-қизларни қўллаб-қувватлаш, бандлигини таъминлаш мақсадида, шу кунларда уларнинг яна 370 нафарига ана шундай зарурий меҳнат асбоб-анжомлари тарқатиш кўзда тутилган.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати