Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 244 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон тумани далаларида пахта очилди

×

 2021-08-09 23:09:37    75

PDF yuklash
Chop etish


Деҳқонларимизнинг эрта баҳордан амалга ошириб келаётган меҳнати ўз нишонасини берди.

Ўзбекистон туманидаги кўплаб фермер хўжалиги далаларида жорий йил ҳосили учун экилган ғўза далаларида пахта очилди.

“Камолиддин ота КАФ” фермер хўжалиги жорий йил ҳосили учун 34,6 гектар майдонга ғўзанинг "С-8290" навини эккан. 

“Даламизда оқ олтиннинг дастлабки нишонаси 5 август куни бўй кўрсатди. Битта ғўзада ўртача 10 тадан пахта очилса, уларнинг ҳар бири 4 граммдан “тош босади”. Бу дегани гектаридаги 100 минг кўчатдан 40 центнердан ошириб ҳосил оламиз, насиб”, дейди 32 ёшли фермер Шерзодбек Нишонов.

Маълумот ўрнида, туман пахтакорлари эрта баҳорда 4 минг 650 гектар майдонга барака уруғларини қадаб, айни кунларда режадаги 18 минг 600 тонна пахта хирмонини яратиш учун астойдил меҳнат қилмоқдалар.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати