Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Йўллар равон, манзиллар яқин
2021-08-09 23:05:13 148
4P-154 “Қўқон-Яйпан-Исфара” автомобиль йўли Ўзбекистон тумани иқтисодиёти, бошқа кўплаб соҳалар ривожида муҳим аҳамият касб этувчи ҳамда туманни кўплаб ҳудудлар билан боғловчи асосий йўл ҳисобланади.
Айни кунларда мазкур автомобиль йўлининг Қудаш маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан ўтувчи қисми жорий таъмирланмоқда.
Фарғона йўллардан мунтазам фойдаланиш унитар корхонаси йўлсозлари йўлнинг 17 минг кв.метр қисмини созлаб, янгидан асфальт қопламасини ётқизишда иштирок этишмоқда.
Тумандаги йўллар кўркига кўрк қўшадиган, юртдошларимизнинг йўлларда бехатар ҳаракатланишини хизмат қиладиган ана шундай ободонлаштириш ва таъмирлаш ишлари келгусида ҳам давом этади.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати