Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Фарғона вилоятидаги вакант лавозимлар учун очиқ мустақил танлов эълон қилинди
2021-08-07 11:53:08 127
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Фарғона вилояти филиали вилоят бошқарма ва ташкилотлари билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилди.
????Давлат солиқ бошқармаси:
- Ўзбекистон туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғининг биринчи ўринбосари;
- Данғара туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосари;
- Қўқон шаҳар давлат солиқ инспекцияси солиққа оид ҳуқуқбузарликлар билан ишлаш шўъбаси бош инспектори;
- Учкўприк туман давлат солиқ инспекцияси жисмоний шахсларга хизмат кўрсатиш бўлими давлат солиқ бош инспектори.
????Молия бош бошқармаси:
- Бош бошқарма бошлиғи ўринбосари - оилавий тадбиркорликни ривожлантириш бўлими бошлиғи.
????Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси вилоят бошқармаси:
- Қўқон шаҳар бўлим бошлиғи ўринбосари.
????Статистика бошқармаси:
- Статистика бошқармаси нарх статистикаси бўлими бошлиғи;
- Бувайда туман статистика бўлими етакчи мутахассиси.
????Бандлик бош бошқармаси:
- Фарғона шаҳар аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори;
- Бешариқ туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори;
- Риштон туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори;
- Тошлоқ туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори;
- Қўштепа туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директор ўринбосари.
????Халқ таълими бошқармаси:
- Риштон туман халқ таълими бўлими мудири.
- Марғилон шаҳар халқ таълими бўлими мудир ўринбосари.
????Маданият бошқармаси:
- Олтиариқ туман маданият бўлими мудири;
- Фарғона туман маданият бўлими мудири;
- Қўштепа туман маданият бўлими маданий ва маърифий ишлар бўйича бош мутахассиси.
▶️ Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.
❗️Ҳужжатлар 2021 йил 7 августдан 16 августгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.
Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Фарғона вилояти филиали