Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 38 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Сайёр қабул - халқ билан мулоқотнинг самарали усули

×

 2021-08-06 16:46:12    87

PDF yuklash
Chop etish


Бугун барча давлат идоралари фаолиятида аҳолининг мурожаатлари билан ишлаш бўйича сифат жиҳатидан мутлақо янги тизим яратилди. Жойларда ўтаётган сайёр қабуллар халқнинг дардини эшитиш, уларнинг муаммоларини ҳал этишда, албатта, кутилган натижаларни бермоқда.

Ўзбекистон туманида ҳам ташкил этилаётган сайёр қабулларда сектор раҳбарлари ва бошқа масъуллар томонидан фуқаролар билан юзма-юз мулоқот қилиниб, уларнинг муаммо ва таклифлари ўрганилмоқда.

Хусусан, бугун туман ҳокими, 1-сектор раҳбари Шерзоджон Юлдашевнинг навбатдаги қабули "Зиё Нурсух" маҳалласида бўлиб ўтди. 

Унда иштирок этган фуқароларнинг банк кредити, тадбиркорликни ривожлантириш, ички кўчаларни асфальтлаштириш, Юқори Кенагас маҳалласига янги электр симларини тортиш, моддий ёрдам, кадастр ва бошқа масалаларга оид мурожаатлари кўриб чиқилди. 

Бевосита қабулда ҳозир бўлган ҳамда шу кунгача давлатимиз раҳбари номига мурожаат йўллаган фуқароларнинг 40 дан ортиқ мурожаатларини атрофлича ўрганиб чиқиб, ҳал этиш чоралари белгиланди. 

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати