Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ўзбекистон туманидаги мактабларда янги ўқув йилига тайёргарлик қизғин паллага кирган. Шу мақсаддаги қурилиш-таъмирлаш ишларига қарийб 6 миллиард сўм маблағ сарфланмоқда
2021-08-05 19:01:17 167
Ўзбекистон туманидаги умумтаълим мактабларида янги ўқув йилига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида кенг кўламли қурилиш-таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари айни авжида. Кўплаб мактаблар эса янги ўқув йилига тахт ҳолатга келтирилди.
Таълим муассасалари биноларининг ўқув хоналари, иситиш тизимлари, пол ва том қисмлари, спорт заллари, санитар хоналари, шунингдек, ички ва ташқи фасадлари янгича қиёфа касб этмоқда.
Тумандаги мавжуд 70 та умумтаълим мактабида мазкур ишларни сифатли амалга ошириш учун маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан қарийб 6 миллиард сўм маблағ сарфланаётган бўлса, бунга қўшимча равишда ҳомийлик маблағлари ҳам жалб этилган.
Шунингдек, “Обод қишлоқ” дастури асосида тумандаги 2 та мактабда - “Қумбосди” маҳалла фуқаролар йиғинидаги 45-мактабда 3 млрд. 310 миллион сўмлик, “Кичик Оқмачит” МФЙдаги 50-умумтаълим мактабида 3 млрд. 669 миллион сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.
Инвестиция дастури асосида эса Элчи қишлоғида жойлашган 21-мактабнинг филиалида 2 млрд. 266 млн. сўм маблағ эвазига капитал реконструкция ва 220 ўринли янги замонавий бинони қуриш ишлари бажарилаётган бўлса, Тоғай қишлоғидаги 27-мактабда 3 млрд. 596 млн. сўм маблағ эвазига ўқув бинолари мукаммал таъмирланиб 12х24 ҳажмда янги спорт зали барпо этилмоқда.
Алоҳида таъкидлаш жоизки, бундан ташқари туман ҳокимлиги ташаббуси билан маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан ҳудудлардаги 26 та умумтаълим мактабларига олиб борувчи йўллар таъмирланиб, асфальтлаштирилмоқда.
Ўзбекистон тумани ҳокими Шерзоджон Юлдашев тумандаги умумтаълим мактабларида бўлиб, таълим-тарбия жараёнларини самарали ташкил этиш бўйича яратилаётган имкониятлар, янги ўқув йилига тайёргарлик, муассасаларда амалга оширилаётган қурилиш ва таъмирлаш ишларини кўздан кечириб бормоқда.
Масъуллар ва пудратчи ташкилот вакилларига белгиланган тадбирларни сифатли ҳамда ўз муддатида бажариш кўрсатмалари берилиб, ижроси назорат қилиб борилмоқда.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати