Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ўзбекистон туманида яна бир хориж корхонаси иш бошлайди
2021-08-05 18:56:23 139
Давлатимиз раҳбарининг “Ҳудудларнинг саноат салоҳиятини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонига биноан Ўзбекистон тумани қурилиш материаллари ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилиши белгиланган.
Фармонга асосан туман гипс ва керамик буюмлар, цемент, темирбетон буюмлар, табиий бўёқлар ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилиши қайд этилган.
Бежизга Ўзбекистон туманига мазкур мақомни бериш таклифи билдирилмаган. Боиси, тумандаги Шўрсув маҳалласи ҳудудида фойдали қазилма конлари мавжуд бўлиб, бу заминдаги оҳак, гипс тошлар, темир таркибли охра тупроқлар табиатнинг ноёб бойликларидир.
Табиийки, тумандаги бундай табиий захиралар ва инвестиция муҳити хорижлик инвесторларни ўзига оҳанрабодек тортмоқда.
Куни кеча Ўзбекистон туман Давлат хизматлари марказида Хитой Халқ Республикаси инвесторлари иштирокида яна бир хориж корхонаси расман давлат рўйхатидан ўтказилди.
1 миллиард сўм устав фондига эга янги «Kexin Yuan Da» масъулияти чекланган жамият шаклидаги хорижий корхонаси цемент ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланади.
Корхона ишлаб чиқариши тўлиқ қувватда ишлай бошлаши билан, 200 та янги иш ўрни яратилиши кўзда тутилган.
Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, туманда хорижий капитал иштирокидаги фаолият кўрсатаётган корхоналар сони 24 тага етди.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати