Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Фарғонада жами қўлланган вакциналар 1 миллион дозадан ошди
2021-08-04 20:27:46 137
Жорий йилнинг 2 август ҳолатига кўра, вилоят ҳудудлари бўйлаб 32 259 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди.
Бу ҳақда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати Фарғона вилоят бошқармаси хабар бермоқда.
Улардан:
1-босқич эмланганлар 20 865 нафарни,
2-босқич эмланганлар 10 101 нафарни,
3-босқич эмланганлар 1 293 нафарни ташкил қилди.
Айни кунгача вилоятда жами 1 016 629 доза вакцинадан фойдаланилди.
Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:
Олтиариқ тумани 76 807 доза,
Ўзбекистон тумани 74 980 доза,
Бешариқ тумани 74 971 дозани ташкил қилди.
Эмлаш жараёнлари давом этмоқда, дея қўшимча қилинади бошқарма хабарида.