Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Қайқуобод аҳлига ваъда қилинган 25 та электр таянчларининг 10 таси бугуннинг ўзида маҳаллага етказиб келинди
2021-08-03 20:49:01 141
Бироз аввал, бугун туман ҳокими Шерзоджон Юлдашевнинг “Қайқуобод” маҳалласида фуқаролар билан сайёр қабул ўтказгани ҳақида хабар берган эдик.
Қабул жараёнида фуқаролар томонидан билдирилган барча таклиф ва муаммоларни ҳал этиш ижрога қаратилгани ҳақида хам маълум қилдик.
Маҳалла аҳлини қийнаётган ва туман раҳбаридан бу борада амалий кўмак сўралган ана шундай муаммолардан бири, маҳалланинг “Лайлак уя” ва “Тинчлик” кўчаларига 25 та электр таянч устунларини ўрнатиш таклифини бажаришга бугуннинг ўзида киришилди.
Туман энергетиклари ва маҳалла раиси Мўминжон Мелиевнинг бизга хабар беришича ана шу 25 та электр таянч устунларининг 10 таси оқшомга яқин маҳаллага етказиб келинди.
“Қолган 15 та таянч устунларини ҳам тез муддатларда маҳаллага олиб келиб, “экиш” ишларини бошлаб юборамиз”, дейди туман электр таъминоти корхонаси раҳбари Жасурбек Мелиев.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати