Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 45 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Расмий муносабат

×

 2021-08-03 20:34:13    128

PDF yuklash
Chop etish


Бугун телеграм ва фейсбук ижтимоий тармоғидаги “MA-News Agency” каналида Ўзбекистон тумани маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ходимининг тумандаги маҳалла фуқаролар йиғинлари ходимларига хизмат юзасидан кўрсатма-топшириғи билан боғлиқ хабар тарқалди.


Мазкур ҳолатни канал админи ўз эҳтимоли билан туман ҳокимлиги билан боғлайди. 

Шу муносабат билан Ўзбекистон тумани ҳокимлиги қуйидагиларни маълум қилади. 

Барчага маълумки, давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 18 февралдаги ПФ-5938-сонли фармони билан Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ташкил этилган ва шу кунги ПҚ-4602-сонли қарори билан мазкур вазирликнинг Қорақалпоғистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармалари ҳамда туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимлари каби ташкилий тузилмалари тасдиқланган.

Ўзбекистон тумани маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ташкилий-назорат ва таҳлил ишлари бўйича бош мутахассиси томонидан фуқаролар йиғини фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида телеграм ижтимоий тармоғида гуруҳ очилади ва унга тумандаги кўплаб МФЙ масъуллари аъзо бўлади. 

Кеча, 2 август куни туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ташкилий-назорат ва таҳлил ишлари бўлими бош мутахассиси томонидан мазкур гуруҳда ижро интизомини мустаҳкамлаш юзасидан кўрсатма-топшириқ берилади ва гуруҳдаги МФЙ ходимлари ушбу кўрсатма-топшириқдан бохабар бўлганликлари ҳақида ўз муносабатларини билдиришади. 

Шу муносабат билан, “MA-News Agency” канали админи ўз хабарида катта эҳтимол қилганидек, бу ҳолат бевосита Ўзбекистон тумани ҳокимлиги ёки ҳокимлик таркибий тузилмасига кирувчи бирор бир бўлим ёки гуруҳнинг топшириғи эмас, балки туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими масъул ходими кўрсатмаси эканлиги яна бир бор маълум қилинади.

Шу ўринда, блогер дўстларимиз ва ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан вазиятга холис ёндошишларини ва масалани нотўғри талқин қилмасликларини сўраймиз.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги