Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 7 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманида сўнгги бир ҳафтада фуқароларнинг 1105 та мурожаатлари ижобий ҳал қилинди

×

 2021-08-03 10:11:43    61

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманида сектор раҳбарлари ва бошқа масъуллар иштирокида аҳоли билан доимий мулоқот қилиш, фуқароларнинг қонуний талаблари, сўров ва таклифларини амалга ошириш учун аниқ чоралар кўришга устувор вазифа сифатида эътибор қаратилмоқда.

Жойларда ҳар куни ўтказилаётган сайёр қабулларда фуқаролар томонидан билдирилган муаммо ва таклифларнинг ҳар бири ўрганилиб, уларга аниқ ечимлар изланмоқда. Шунингдек, туман фуқароларининг давлат раҳбари номига йўллаган мурожаатларини ижобий ҳал этиш чоралари кўрилмоқда.

Туманда сўнгги бир ҳафта ичида фуқароларнинг 1676 та мурожаатлари ўрганилиб, шулардан 1105 тасига ижобий ечим топилган, 571 та мурожаатлар бўйича эса ҳуқуқий тушунтиришлар берилган.

Туман раҳбарларининг ҳудудлардаги қабуллари давом этади.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати