Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 64 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Наймансой” сойининг Ўзбекистон туманида жойлашган салкам бир чақирим қисми капитал таъмирланди

×

 2021-08-02 23:41:51    162

PDF yuklash
Chop etish


Фарғона вилоятидаги “Наймансой” сойи Сўх дарёсининг Қўқон гидроузелидан бошланади.

Вилоятнинг Ўзбекистон ва Данғара туманларидан ўтувчи ушбу сой Сўх дарёсининг фавқулодда тошқин ва сел сувларини беталофат ўтказиб юбориш учун ташлама сой сифатида фойдаланилади.

Сўх дарёсидан Сирдарёгача сув ташлаш имкониятига эга бўлган ушбу сой, шунингдек, Ўзбекистон, Данғара ва Фурқат туманлари қишлоқ хўжалиги экинлари ва аҳоли томорқаларини суғоришда ҳам хизмат қилади.

Ирригация объектларини қуриш ва реконструкция қилиш давлат лойиҳалари асосида шу кунларда “Наймансой”нинг Ўзбекистон тумани ҳудудида жойлашган 965 метр қисми капитал таъмирланди.

Қурилиш-таъмирлаш ишлари доирасида “4-ИЧҚМБ” МЧЖ пудратчи қурилиш ташкилоти томонидан сой қирғоқларига 400 та ҳимоя блоклари ўрнатилди, 1 та янги сув иншоати қурилди ҳамда сойнинг ўнг ва чап қирғоқларида таъмирлаш ишлари олиб борилди.

Мазкур қурилиш таъмирлаш ишларига ўнга яқин юқори унумли техникалар жалб этилди.

Сув объектларини муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, шунингдек, тошқин ва сел ҳодисаларида фавқулодда ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида бажарилган ушбу лойиҳани амалга ошириш учун 1 млрд. 128 млн. сўм маблағ сарфланди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати