Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 9 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон тумани маҳаллаларида жорий йил бошидан буён 38 км. дан ортиқ узунликдаги ичимлик суви тармоғи тортилди

×

 2021-07-31 19:42:54    77

PDF yuklash
Chop etish


Сувни бежизга оби ҳаёт демайдилар. Чунки у тириклик манбаидир.

Ўзбекистон туманида аҳолининг ичимлик суви билан таъминланганлик даражасини ошириш мақсадида қатор амалий тадбирлар бажарилмоқда. 

“Фарғона сув таъминоти” МЧЖ Ўзбекистон туман бўлими томонидан тақдим этилган маълумотга кўра, туман аҳолисининг тоза ичимлик суви таъминотини яна яхшилаш мақсадида, жорий йилнинг 1-ярим йиллиги давомида ҳудудларга жами 38 км дан ортиқ узунликдаги ичимлик суви тармоғи тортилган.

Хусусан, Катта Тагоб, Товуш, Давлатботир, Элчи, Қушқўноқ, Оқтепа, Боғи Эрам ва Бозор Яйпан каби маҳаллаларда ичимлик сув тармоқлари тортиш ишлари амалга оширилди.

Биргина Элчи маҳалласининг ўзида йил бошидан буён 3,3 км тоза ичимлик суви тармоғи тортилди. Бунда туман маҳаллий бюджетидан ажратилган 17,5 млн. сўм ва маҳалла аҳлининг ташаббуси қўл келди.  

Қулибек, Оқтепа, Нурли келажак, Мингтут ва Қушқўноқ маҳаллаларида яшовчи аҳолининг тоза ичимлик суви таъминоти янада яхшилаш мақсадида, мазкур ҳудудларда жойлашган сув иншоатларига 5 та янги сув насослари ўрнатилиб, фойдаланишга топширилди.

Ҳудудлардаги мавжуд тармоқларнинг 3,3 км масофадаги қисми қайта таъмирланди.  

Албатта, бу ишларни амалга ошишида ҳудуд аҳолиси ва ҳомийларнинг ҳам кўмаги, ўзаро бирдамлиги ва ташаббуслари муҳим рол ўйнаган. 

Шунингдек, “Обод қишлоқ” давлат дастури асосида “Қумбосди” ва “Кичик Оқмачит” маҳалла фуқаролар йиғинларидаги кўчаларга жами 12,4 км. узунликдаги ичимлик сув тармоқлари тортилди.

Қиймати 19 млрд. сўмлик бўлган “Ўқчи” МФЙ ҳудудидан “Каримобод” МФЙ ҳудудига қадар 26 км. масофадаги ичимлик суви тизимини қуриш тадбири ҳам белгиланган режа асосида давом этмоқда.

Аввал ҳам маълум қилинган яна бир муҳим лойиҳа - Катта Тагоб ва Кичик Тагоб қишлоқлари аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида Инвестиция дастури режасидаги 5 км. масофадаги ичимлик суви тармоғига туман ҳокимлиги кўмагида қўшимча яна 1 км тармоқ тортилди. Катта ва Кичик тагобликлар эса бундан руҳланиб, асосий тармоққа улаган ҳолда ички кўчаларига ҳашар йўли билан яна 7 км.дан ортиқ масофада оби ҳаёт қувурларини ётқизишмоқда.

Айни кунларда ичимлик суви таъминоти оғир бўлган яна бир ҳудуд- “Жонобод” маҳалла фуқаролар йиғинидаги Ўрикзор кўчасига Ўзбекистон Қизил Ярим ой жамияти кўмагида 1,2 км. масофада ичимлик сув тармоғи тортиш якунига етиш арафасида. Тез кунларда мазкур тармоқнинг тўлиқ ишга тушиши натижасида ҳудудда яшовчи 400 дан ортиқ аҳолининг бу борадаги узоқ йилллик орзулари ушалади.

Туман сувсозларининг маълум қилишича жорий йилнинг 2-ярим йиллигида ҳам сув таъминоти ҳолати яхши бўлмаган ҳудудларда истиқомат қилувчи аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида яна 4 км. дан ортиқ ичимлик сув тармоғи тортиш кўзда тутилган.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати