Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 12 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Расмий баёнот

×

 2021-07-29 17:24:58    61

PDF yuklash
Chop etish


Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон туманидаги айрим маҳаллалар ички йўлларини таъмирталаблиги билан боғлиқ хабарлар тарқалди.

Хусусан, Туюл МФЙ Дўстларобод кўчаси ва Бегобод қишлоғининг ички йўлларини асфальтлаштириш бўйича Ўзбекистон тумани ҳокимлиги қуйидагиларни маълум қилади. 

Дастлаб, Бегобод қишлоғининг ички йўлларини асфальтлаштириш юзасидан тарқалган хабар бўйича. Ушбу мурожаат дастлаб Фарғона | Kun.uz телеграм каналида жорий йилнинг 19 июл куни эълон қилинган бўлиб, шу куннинг ўзида туман ҳокимлиги томонидан расмий муносабат билдирилган.

2021 йил ички йўлларни таъмирлаш манзилли дастурига Бекобод маҳалласининг Бахт кўчаси киритилган бўлиб, мазкур кўчанинг 400 метрини асфальтлаштириш режалаштирилган эди. Ушбу тадбир июн ойи ўрталарида тўлиқ бажарилиб, кўчанинг 1600 кв.метр қисмига асфальт қопламаси ётқизилган.

Ижтимоий тармоқдаги фуқаронинг мурожаатида кўзда тутилган Боғиравон кўчасида эса туман ҳокимлиги буюртмасига асосан “Қўқон йўл таъмир” МЧЖ томонидан жорий йилнинг 24-26 июл кунлари кўчанинг 500 метр қисмига асфальт қопламаси ётқизиш учун асос тайёрланди ҳамда тез кунларда мазкур ҳудуд ҳам тўлиқ асфальтлаштирилади.

Шунингдек, Туюл МФЙ Дўстларобод кўчасидаги ички йўл бўйича эълон қилинган хабар бўйича ҳам туман ҳокимлиги ишчи гуруҳи томонидан жойига бориб ўрганилди. Ўрганиш жараёнида Дўстларобод кўчасининг 2000 метр масофаси таъмирга муҳтожлиги аниқланди. Ушбу кўчанинг 1200 метрини асфальтлаш ва 800 метрини шағаллаштириш бўйича маҳалла аҳли вакиллари ва оқсоқоллари билан кенгашилиб, бир тўхтамга келинди. Ушбу тадбирни амалга ошириш бўйича тегишли тартибда фуқаролар йиғини талаби бўйича, МФЙ раиси буюртма билан чиқиши ва Халқ депутатлари туман Кенгашининг  тасдиқланиб, келгуси 2022 йил дастурига албатта киритилиши тўғрисида фуқароларга тушунтирилди.

Шу ўринда, аҳоли мурожаатлари ва фуқаролар йиғинлари таклифлари асосида тумандаги ички хўжалик йўлларини таъмирлаш бўйича жорий 2021 йил учун тузилган манзилли дастурга кўра туман ҳудудларидаги, маҳалла ва қишлоқлардаги 41 км. масофадан ортиқ айнан ички йўллар таъмирланиб, шағал ва асфальт қопламалари ётқизиш ишлари жадал давом этаётганлигини яна бир бор таъкидлаб ўтишни жоиз деб билдик.