Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Касбга қайта ўқиганлар зарурий жиҳозларга эга бўлишди
2021-07-29 16:34:45 155
Туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан касбга қайта ўқитиш марказлари фаолиятини самарали йўлга қўйилганлиги ишсиз фуқароларни бандлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Марказ масъулларининг маълум қилишича, жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида 420 нафар ишсиз ва банд бўлмаган аҳоли ана шундай касбга ўқитиш ва қайта тайёрлаш марказларида янги касб-ҳунарларни эгаллашган.
Шўрсув маҳалласида истиқомат қилувчи Алёна Новикова “Аёллар дафтари”га киритилган. Қайта касбга ўқитиш марказида тикувчилик йўналишида ўқиб, ҳунар эгаллаган Алёнанинг мурожаатига асосан унга замонавий тикув машинаси субсидия асосида беминнат тақдим этилди.
Худди шунингдек, Хотамтой қишлоғида яшовчи Зилолахон Рустамова ҳам марказда касбга қайта ўқиб, қандолатчилик-ошпазлик сир-асрорларини пухта ўрганди. Келгусида шириндан-шакар пишириқларни тайёрлаши учун Зилолахонга ҳам аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан замонавий электро печ бепул топширилди.
“Аввал банд бўлмаган, қайта касб ўрганиб, оиласи даромадини оширишни ният қилган тумандошларимизни ана шундай тарзда қўшимча-қўллаб қувватлаш тадбирларимизни бундан кейин ҳам давом эттирамиз”, дейди туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори Шахобиддин Мирзаакбаров.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати