Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 49 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди

×

 2021-07-28 23:36:30    154

PDF yuklash
Chop etish


Бугун, 28 июль куни Ўзбекистон тумани ҳокимлиги мажлислар залида Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги ўттиз биринчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессия ишида тумандан сайланган Халқ депутатлари вилоят ва туман Кенгаши депутатлари, сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Сессияни Халқ депутатлари туман Кенгаши раҳбари, туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев очди ва олиб борди.

Сессия кун тартибидаги дастлабки масала юзасидан, 2021 йил биринчи ярим йиллик даврда ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида амалга оширилган ишлар якуни ҳамда жорий йил якунига қадар белгиланадиган чора-тадбирлар юзасидан туман сектор раҳбарларининг ҳисоботини тинглаш ҳамда секторлар томонидан жорий йил якунига қадар амалга ошириладиган ишлар қайд этилган “Йўл хариталари”ни тасдиқлаш масаласи кўриб чиқилди.

Мазкур масала юзасидан 1-сектор раҳбари Шерзоджон Юлдашев бошчилигида ҳар бир сектор масъулларининг ахборотлари тингланди.

Сессия кун тартибидаги навбатдаги масала – “Аёллар дафтари”нинг 2-босқичини юритиш даврида мазкур дафтар рўйхатига киритилган хотин-қизларни касб-ҳунарга ўқитиш, уларнинг бандлигини таъминлаш, бизнес ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, ижтимоий ҳимоясини кучайтириш ва муаммоларини ҳал этиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан туман ҳокими ўринбосари-маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими бошлиғи Махмудахон Камолова ҳам ахборот бериб ўтди.

Туманда норма ижодкорлиги фаолияти ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиётининг ҳолати юзасидан сессия ишида туман Адлия бўлими бошлиғи Ғайратжон Санаев ҳам ўз ҳисоботини туман Кенгашига ҳавола этди. 

Сессияда кўриб чиқилган ҳар уччала масала юзасидан Халқ депутатлари туман Кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди ва сессия ўз ишини якунлади.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати