Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 41 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Пенсионерлар учун яна бир қулайлик

×

 2021-07-23 18:40:29    144

PDF yuklash
Chop etish


Амалдаги қонунчиликка мувофиқ пенсия ва нафақалар фуқароларнинг танловига кўра нақд пул шаклида ёки банк пластик карталари орқали амалга оширилади.

Бунда, нақд пул шаклида тўловлар Халқ банки сайёр кассалари томонидан ҳар ойнинг 3-27 санасида график асосида фуқароларга етказилмоқда ҳамда банк картаси орқали олувчиларга маблағлар уларнинг ҳисоб рақамларига ҳар ойнинг 1-2 иш кунларида тўлиқ молиялаштириб берилмоқда.

Шуни таъкидлаш лозимки, сўнгги вақтларда туманимизда нақд пулсиз ҳисоб-китобларни амалга ошириш бўйича инфратузилмалар ривожлангани сари, фуқароларда пенсия ва нафақаларини банк картаси орқали олишда қизиқишларни кучайтирмоқда.

Бугунги кунда туманимиздаги 29432 нафар пенсия ва нафақа олувчиларнинг 9098 нафари тўловларини нақд пулсиз шаклда олиб келмоқда.

Ўз навбатида, ушбу тўловларини банк картаси орқали олиш истагини билдирган фуқароларга қўшимча қулайликлар яратилиб, уларнинг оворагарчиликлари бартараф этилди.

2021 йил 1 июндан бошлаб фуқаролар пенсия ва нафақаларини банк картасига ўтказиш учун Пенсия жамғармаси бўлимига бориши ва ариза бериши шарт эмас. Эндиликда, пенсия ва нафақаларини банк картасига ўтказиш учун фуқаролар бевосита тижорат банки филиалида банк картасини очиш жараёнида маълум қилишлари кифоя. Бундан ташқари, пенсия ва нафақа тўловларини банк картасига ўтказиш учун аризаларни банк картаси очилган тижорат банкининг мобиль иловаси орқали ҳам электрон шаклда тақдим этишлари мумкин.

Бунда, Пенсия жамғармаси томонидан тижорат банклари билан электрон ахборот алмашинуви йўлга қўйилган бўлиб, пенсия ва нафақа олувчиларнинг аризалари тўғрисидаги маълумотлар электрон шаклда олиниб, инсон омили иштирок этилмаган ҳолда тўловлар амалга оширилади.

Маълумот учун: бугунги кунда пенсия миқдори ва пенсия (нафақа) тайинланганлиги тўғрисида маълумотномаларни бериш, жамғариб бориладиган пенсия маблағларини олиш ҳуқуқини тасдиқлаш ҳамда бола туғилганда суюнчи ва дафн маросими учун нафақаларни тайинлаш бўйича хизматлар ҳам фуқаролар томонидан Пенсия жамғармасига мурожаат қилмаган ҳолда интерактив усулда амалга оширилмоқда.

Н.Султонов

Пенсия жамғармаси Ўзбекистон туман бўлими бошлиғи