Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Муҳаммад Сулаймон ал-Жассир ИТБ Президенти этиб сайланди
2021-07-23 14:01:50 133
Жорий йилнинг 20 июль куни Ислом тараққиёт банки (ИТБ), Бошқарувчилар Кенгаши раиси, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков ИТБ Гуруҳининг Бош котибияти тасдиғига мувофиқ, Бошқарувчилар Кенгаши Саудия Арабистони Подшоҳлиги томонидан таклиф этилган номзод – доктор Муҳаммад Сулаймон ал-Жассирни ИТБнинг янги президенти лавозимига беш йил муддатга сайлаш тўғрисида сиртдан қарор қабул қилганлигини эълон қилди.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги хабар бермоқда.
Бошқарувчилар Кенгаши, шунингдек, Икки муқаддас масжид ходими, Подшоҳ Салмон ибн Абдулазиз Ол Сауд ва Саудия Арабистони Подшоҳлиги ҳукуматига ИТБни ташкил этилганидан буён қўллаб-қувватлаб келаётгани учун ўзининг чуқур миннатдорлигини билдириши хусусида қарор қабул қилди.
Қарорда доктор Бандар ибн Муҳаммад Ал-Ҳажар Жаноби Олийлари томонидан сайланганидан буён ИТБ тузилмалари ва ИТБ Гуруҳи олдида амалга оширилган мукаммал фаолияти ҳамда ўтган давр мобайнида жаҳон молия бозорларидаги молиявий ташкилотлар орасида ўз мавқеини кўтаришга имкон берган улкан муваффақиятлари Банк Бошқарувчилари Кенгаши томонидан эътироф этилгани ва юқори баҳолангани акс эттирилган.
2021 йил, 6 июль, сешанба куни С.Умурзаков раислиги ва Қўмита аъзолари бўлган Бошқарувчилар иштирокидаги Банк Бошқарувчилари Кенгашининг Тартиб-таомиллар бўйича қўмитаси ИТБ раиси лавозимида доктор Бандар ибн Муҳаммад ал-Ҳажар Жаноби Олийлари ўрнига фаолият юритиш учун Саудия Арабистони Подшоҳлиги вакили, доктор Муҳаммад ал-Жассир Жаноби Олийларининг номзодини кўриб чиқиш мақсадида видеоконференция ўтказди.
Ушбу йиғилиш чоғида Қўмита доктор ал-Жассирни кейинги 5 йилга ИТБнинг янги Президенти лавозимига сайлаш тўғрисидаги қарор лойиҳасини қабул қилишни тавсия этди. Шунингдек, Қўмита доктор Ҳажжарга миннатдорлик мактубини юбориш тўғрисида яна бир қарор лойиҳасини қабул қилишни тавсия қилди. Иккала қарор лойиҳаси ҳам Директорлар кенгаши аъзоларига сиртдан қабул қилиш учун тақдим этилди.