Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 12 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Икки ой олдин “Аёллар дафтари" ва "Ёшлар дафтари”да турган берунийликлар бугун ишбошиларга айланишди

×

 2021-07-16 17:19:09    71

PDF yuklash
Chop etish


Уч фарзанднинг онаси Иродахон Юнусова Яйпан шаҳрининг Беруний маҳалласида яшайди. “Аёллар дафтари”га киритилган Иродахон тикувчиликдан яхшигина бохабар эди. 

Тижорат банкидан ажратилган 25 млн. сўмлик имтиёзли кредит эвазига 5 та замонавий тикув машинаси харид қилади. Шу тариқа ўз юмушини енгиллатиб, аста-секин даромадини кўпайтира бошлайди. Ёнига яна 5 нафар ишсиз маҳалладош қизларни ҳам олиб, бугун чақалоқлардан тортиб ёши катта аёлу-эркаклар кийимларини тикмоқда.

Ҳозирда у махсус дафтар рўйхатидан чиққан. Бозори харидоргир сифатли кийим-кечакларини Андижону, Наманган, хатто Хоразмгача етказиб бермоқда. 

“Барчаси астойдил қунт ва ҳалол меҳнатга боғлиқ. Шукр, олаётган даромадимиз ёмон эмас. Кузда камзул ва курткалар тикишга ўтамиз. Кейинчалик эса тикув цехи очиш ниятидамиз”, - дейди тикувчи. 

Наргизахон Эргашева ҳам маҳалланинг Туркистон кўчасида истиқомат қилади. Икки ой олдин “Ёшлар дафтари” рўйхатига турган Наргизахон бугун уддабурон ишбоши. Бичиш-тикишнинг ҳадисини 12 йил аввал олган ёш тикувчи “Агробанк”нинг имтиёзли кредити асосида 7 та тикув машинасига эга бўлди. 

Оиласининг ўзида 5 киши шу иш билан банд, маҳалладошларидан эса 9 нафар аёл-қизларни ўз ёнига олган. Аёллар ва ёш қизчаларга тикаётган кўйлакларига буюртмалар кўп. 

“Онам бошчилигида уйда шогирдларим билан кийимларни тайёр ҳолатга келтирамиз, дадам эса Қўқон бозорида уларни сотишга ёрдамлашадилар. Юртимизнинг кўплаб вилоятларига етиб боради маҳсулотларимиз, лекин асосий буюртмачиларимиз қўшни Қирғизистоннинг Ўш ва Бишкек шаҳарлари ҳамда Қозоғистон давлатидан”, - дейди моҳир тикувчи. 

Укаси Худоёрхон ҳам иш юритишда асосий кўмакчи, хаттоки у ҳам хар қандай матони яхшигина тика олади. 

Таъкидлашича, хонадонда бир кунда 1 та тикувчи 20 тагача куйлак тика олар экан. Аёллар кўйлакларининг бозордаги ўртача нархи 70-80 минг сўмни ташкил этади. Қўли келиб қолган 6 та шогирдига 600 минг сўмдан иш ҳаққи ҳам беради.

Бугун ўз ишини пухта йўлга қўйиб олган Наргизахон махсус дафтар рўйхатидан чиққан. Меҳнати орқали оиласи ва маҳалладошларига нафи тегаётганидан мамнун.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати