Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 12 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Хорижда ишлаш истагида бўлган ҳамда банд бўлмаган фуқаролар учун муҳим эълон!!!

×

 2021-07-15 17:03:58    101

PDF yuklash
Chop etish


ДИҚҚАТ ЭЪЛОН !

Хорижда ишлаш истагида бўлган ҳамда банд бўлмаган фуқароларни қисқа муддатли ўқув курсларига таклиф этамиз.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-4962-сонли қарорига асосан Марғилон шаҳрида ташкил этилган Фарғона вилояти қурилиш соҳаси малакали мутахасислар тайёрлаш марказида (Марғилон қурилиш коллежи) қуйидаги йўналишларда ташкил этилган ўқув курсларига таклиф қиламиз:

➡️Бетончи (монолитчи, арматурачи, опалубкачи)

➡️ Ғишт терувчи

➡️ Электрогазпайвандчи

➡️ Дурадгор (пол усти қопламаларини терувчи)

➡️ Сувоқчи

➡️ Бўёқчи

➡️ безакчи

➡️ Сантехника ишлари устаси

➡️ Электромонтажчи (электрик)

➡️ Стропалчи (кран машинисти ёрдамчиси)

➡️ Қопловчи-плиткачи

➡️ Пўлат ва темир бетон конструкциялар монтажчиси

➡️ Гипсакартон монтажчиси

➡️ Кран машинисти (кранчи)

➡️ Том ёпувчи

Ўқув курслари жаҳон стандартлари асосида хориждаги меҳнат фаолиятига кўниктириш ва мослаштириш жараёнига мос равишда ташкил этилиб, малакали мутахассислар томонидан таълим берилади. Шунингдек, таълим жараёнига хорижий мутахассислар жалб этилади.

- Ўқиш муддати – 3 ой.

- Ўқувчилар ётоқхона ҳамда 3 маҳал иссиқ овқат билан таъминланади.

Ўқув курсларини муваффақиятли якунлаганлар: - 3 тоифадаги малакали мутахассис даражаси (разряд) берилади;- шу ернинг ўзида хорижий иш берувчиларни меҳнат шартномасига эга бўлиш;- жахоннинг 80 дан ортиқ давлатида тан олинадиган малакали мутахассис даражасини тасдиқловчи “Skills Рassport” олиш учун “Worldskills” танловларида бевосита иштирок этиш имкониятига эга бўлади.

Ўқиш истагида бўлган фуқароларга қўшимча маълумот олиш учун алоқа рақамлари:

73 539-15-56, (91) 685 42 32

Ўзбекистон тумани аҳолини бандлигига кўмаклашиш маркази