Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 69 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Халқ депутатлари Ўзбекистон туман Кенгашининг ўттизинчи сессияси бўлиб ўтди

×

 2021-07-14 20:46:34    59

PDF yuklash
Chop etish


Бугун, 14 июль куни Ўзбекистон тумани ҳокимлиги мажлислар залида Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги ўттизинчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессия ишида тумандан сайланган Халқ депутатлари вилоят ва туман Кенгаши депутатлари, сектор раҳбарлари, туман ҳокими ўринбосарлари, давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Сессияни Халқ депутатлари туман Кенгаши раҳбари, туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев очди ва олиб борди.

Сессия кун тартибидан қуйидаги масалалар ўрин олди:

1. “Аёллар дафтари”нинг 2-босқичини юритиш даврида мазкур дафтарга киритилган хотин-қизларни касб-ҳунарга ўқитиш, уларнинг бандлигини таъминлаш, бизнес ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, ижтимоий ҳимоясини кучайтириш ва ижтимоий муаммоларини ҳал этиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш тўғрисида.

2. Ўзбекистон туманлараро иқтисодий судининг 2021 йилнинг биринчи ярим йиллиги давомида амалга оширилган ишлар юзасидан ахбороти

3. Фуқаролик ишлари бўйича Ўзбекистон туманлараро судининг 2021 йилнинг биринчи ярим йиллиги давомида амалга оширилган ишлар юзасидан ахбороти.

4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг тумандаги Халқ қабулхонасининг ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар ва ҳудуддаги ташкилот раҳбарлари фаолияти ҳамда мурожаатчилар билан ишлаш ҳолати юзасидан ахбороти.

5. Ўзбекистон туманидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонасига 2021 йил иккинчи чорагидаги келиб тушган мурожаатлар таҳлили ҳақида

6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 ноябрдаги “Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6108-сонли Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 ноябрдаги “Таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4884-сонли қарори ижроси юзасидан Фарғона вилояти халқ таълими бошқармасининг 2021 йил 5 июлдаги №04/2326-сонли хатига асосан тумандаги бўш (вакант) турган 37-умумий ўрта таьлим мактаби директори лавозимига номзодларни танлаш тўғрисида.

Сессия кун тартибига кўра, дастлаб туман ҳокими ўринбосари-маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими бошлиғи Махмудахон Камолованинг “Аёллар дафтари”нинг 2-босқичини юритиш даврида мазкур дафтарга киритилган хотин-қизларни касб-ҳунарга ўқитиш, уларнинг бандлигини таъминлаш, бизнес ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, ижтимоий ҳимоясини кучайтириш ва ижтимоий муаммоларини ҳал этиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан ахбороти тингланди.

Шунингдек, кун тартибига киритилган навбатдаги масалалар бўйича Ўзбекистон туманлараро Иқтисодий суди раиси М.Мирмақсудов, Фуқаролик ишлари бўйича Ўзбекистон туманлараро суди раиси У.Хўжақулов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг тумандаги Халқ қабулхонаси мудири А.Қодиров ва Ўзбекистон туманидаги Бош вазир қабулхонаси етакчи мутахассиси О.Одиловларнинг ҳисобот ва ахборотлари эшитилди.

Сессия кун тартибидаги сўнгги масала юзасидан 37-умумий ўрта таълим мактаблари директори лавозимига кўрсатилган номзодлар - Сардорбек Эркинжонов ҳамда Иқболжон Эгамбердиевлар умумтаълим муассасаси кўрсаткичларини келгуси 3 йилда юқори даражага олиб чиқиш бўйича ўз дастурларини туман Кенгашига ҳавола этишди. Ҳар икки номзоднинг дастурларини тинглагандан сўнг, туман Кенгаши депутатлари ёпиқ овоз бериш йўли билан ўз танловларини қабул қилишди. Овоз бериш натижаларига кўра Сардорбек Эркинжоновнинг номзоди мактаб директорлигига лавозимга тайинлаш учун вилоят халқ таълими бошқармасига тақдим этиладиган бўлди. 

Сессияда кўриб чиқилган барча масалалар юзасидан Халқ депутатлари туман Кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди.

Шунинг билан, Халқ депутатлари Ўзбекистон туман Кенгашининг навбатдаги ўттизинчи сессияси ўз ишини якунлади.