Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 74 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Расмий муносабат

×

 2021-07-12 21:01:11    156

PDF yuklash
Chop etish


Блогер Нигора Алимованинг Фейсбук ижтимоий тармоғидаги саҳифасида Ўзбекистон тумани Шакарабод МФЙда истиқомат қилувчи Ихтиёр Акбаралиевнинг тумандаги собиқ иқтисодиёт коллежи биносида хусусий мактаб ташкил этиш юзасидан мурожаати эълон қилинган. 
Мазкур мурожаат юзасидан Ўзбекистон тумани ҳокимлиги қуйидагиларни маълум қилади.

Фуқаро И.Акбаралиев дарҳақиқат, 2021 йил 23 апрел куни Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Б.Исломов раҳбарлигидаги республика ишчи гуруҳи томонидан Ўзбекистон туманида ўтказилган оммавий сайёр қабулда иштирок этиб, Ўзбекистон тумани собиқ иқтисодиёт коллежи биносида хусусий мактаб ташкил этишда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилган. 

Мазкур мурожаат ижросини амалдаги тартиблар асосида ҳал этиш ва назоратга олиш юзасидан туман ҳокимлигига томонидан муайян ишлар амалга оширилган.

Хусусан, фуқаро И.Акбаралиевнинг мурожаат юзасидан мазкур бинонинг сақловчиси ҳисобланган Фарғона политехника институти Ў.Р.Саломовга балансда сақловчи сифатида ўз муносабатларини билдиришларини сўраб туман ҳокимлигининг 27 апрел кунги 04-13/182-сонли хати юборилган.

Туман ҳокимлигининг алоқа хатига жавобан эса, Фарғона Политехника институти ректори Ў.Р.Саломовдан “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 1 июлдаги ПҚ-4771-сонли қарорига мувофиқ Ислом МФЙда жойлашган институт балансидаги собиқ иқтисодиёт коллежи биносидан ўрнатилган тартибда ижара шартномаси асосида фойдаланилишига эътирози йўқлиги” мазмунидаги жорий йилнинг 21 май кунги №01-942-сонли жавоб хати келган. 

Шунингдек, туман ҳокимлиги томонидан 2021 йил 3 май куни бўш турган бинолардан самарали фойдаланишни ташкил этиш марказининг Фарғона вилоятининг худудий бошқармаси бошлиғи А.Рахмоновга Ислом МФЙ Ғанибой Тусматов кўчаси 147 уйда жойлашган мазкур коллежнинг 1000 кв.м иборат бўш турган қисмида ижара асосида  хусусий мактаб очиш учун тадбиркорларга берилишида амалий ёрдам сўраб 01-14/329-сонли алоқа хати юборилган. 

Фуқаро И.Акбаралиевнинг мурожаати юзасидан қонунчиликда белгиланган тартибда ижара шартномаси асосида ҳужжатлар расмийлаштириш ишлари амалга оширилаётган бир вақтда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июндаги "Ишчи касблар бўйича кадрларни тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-5140-сон Қарори қабул қилиниб, мазкур қарорнинг 1-иловасига мувофиқ Ўзбекистон туманидаги 450 ўринга мўлжалланган собиқ "Ўзбекистон иқтисодиёт ва хизмат кўрсатиш касб-хунар коллежи" Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тассарруфига ўтказилган ҳамда эндиликда мазкур бинода Ўзбекистон, Фурқат, Бешариқ туманлараро касб-ҳунарга ўқитиш маркази ташкил этилиши белгиланган. 

Шундай бўлсада, фуқаро И.Акбаралиевга туманда бўш турган (фойдаланилмаётган) бино ва иншоатларни доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида хусусий мактаб ташкил этиш учун е-ijro-auksion электрон портали орқали олиши мумкинлигини, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 июндаги ПФ-6243-сонли Фармонига мувофиқ маҳаллий ҳокимлик органларини тадбиркорлик субъектлари ва фуқароларга ер ажратиш ваколатлари бекор қилинганлиги тушунтирилиши билан биргаликда, фуқаронинг мурожаати ижобий ечим топиши юзасидан  қонунчиликда кўзда тутилган амалий маслаҳатлар ва ҳуқуқий кўмак кўрсатиб келинмоқда.